Subhoniy
Субҳоний — халқ селексиясида чиқарилган эртапишар серҳосил маҳаллий ўрик нави. Дарахти кучли о’сади. Шохшаббаси кенг ёйилиб о’сади, 25-30 ёшли дарахтининг баландлиги 12 метерга боради. Меваси йирик, 40-50 г. Пусти тиғиз, эти тўқ сариқ, таъми нордон-ширин, хушхур. Меваси таркибида 14-18% канд, 0,6-1,2% кислота, 20-25,7% қуруқ модда, 23,8-26 мг% витамин С бор, данагидан осон ажралади. Данаги йирик (3 г гача), мағзи ширин. Пишган, лекин териб олинмаган меваси тўкилмай дарахтнинг узида туршакка айланади. Кўчати ўтқазилгач, 8-9-йили ҳосилга киради, меваси июн охири июл бошларида пишади. 15-20 ёшида тупидан 200-400 кг ҳосил олинади, яхши парвариш қилинганда дарахти 50-60 ёшгача мева беради. Нам етарли ерларда мўл ҳосил қилади. Мевасидан юқори сифатли баргак олинади (26% баргак тушади), компот, мураббо пиширилади. Касалликларга чидамли нав. Асосан, Тошкент вилояти, Фарғона водийсида экилади.
Бобур о’з асарида ушбу о’рикни шундай тавсифлайди:
”(Марг’инонда) Яна бир жинс о'рук бо'лурким, донасини олиб, ичига маг'з солиб қурутурлар, «субҳоний» дерлар, бисёр лазиздур.”[1]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- ↑ Бобурнома, янги аср авлоди, 2015, 9-бет..