Sublitoral
Сублиторал (суб... ва литорал) — океан ва денгизлар тубининг литоралдан бевосита пастрокда жойлашган қирғоқ бўйи қисми. Сув кайтгандан кейинги сув сатҳидан сув ости ўсимликлари ўсадиган энг пастки чегара (батиал)гача чўзилган. Сув ҳавзасининг табиий шароитига қараб С.нинг куйи чегараси 40 м дан 150 м гача чукурликда ётади. С. эни 10 ёки 100 м дан (Крра, Беринг, Охота денгизлари) то 1500—2000 м гача (Баренс денгизи). С. даги ўсимликлар қўнғир, қизил ва кўк сувўтлардан, ҳайвонот дунёси моллюскалар, чувалчанглар, қисқичбақасимонлар, нинатерилилардан иборат. С. зонасидан умурткасизлар овланади. Устрицаси, краблар, Узоқ Шарқ денгизларида — голотуриялар муҳим аҳамиятга эга. Треска, пикша, камбала ҳам овланади, денгиз карами йиғиб олинади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |