Substansiya
Субстансия (лот. субстантиа — моҳият) — нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини, асосини ифодаловчи тушунча. Одатда, материя, модда сўзининг синоними сифатида қўлланади. С. фалсафада хилма-хил оламнинг, обектив реалликнинг, табиат, жамият, инсон ва унинг тафаккури тарихини, инсон билимларининг натижаларини ҳам ўзига қамраб олувчи конкретликнинг назарий инъикоси, билиш назариясининг асосий тушунчаси сифатида талқин этилади. Бундай универсал моҳият муайян нарса, ҳодисалар ва уларнинг ўзаро алоқадорликлари орқали намоён бўлади. Юнон файласуфлари С. деб нарсаларнинг доимий, туб ва ўзгармас хусусиятини, асл моҳиятини англашган, университета аксиденсия тушунчасини қарамақарши қўйишган. Кейинчалик схоластлар бутун мавжудотнинг асл моҳиятини ташкил этувчи С. — худодир деган ғояни илгари сурдилар (қаранг Схоластика). Оламнинг моддий сабаби ва илоҳий С. ҳақидаги дуалистик талқинни Р. Декарт олға сурди, у Спиноза фалсафасида янада ривожлантирилди. И. Кант Сни тафаккурнинг априор шакли, яъни тажрибадан олинган билимларни синтезловчи шакли деб изоҳлади. Унинг фикрича, С.нинг доимийлиги барча вақт мобайнида ўткинчи бўлган нарсаларга нисбатангина намоён бўлади. Гегел Сни нарсалардаги ўзгарувчан, ўткинчи томонларнинг яхлитлиги сифатида таърифлаб, уни "ҳар қандай ҳақиқий ривожланишнинг асосидир", дейди.
Шарқ фалсафасида Форобий Сни энг умумийлик сифатида тушунтирган. Ибн Сино Сни "субстансионал умумийлик ва аксидентал умумийлик"нинг ўзаро муносабати доирасида талқин этиб, уларнинг бирбири билан боғланганлигига, бири иккинчисисиз мавжуд бўла олмаслигига эътиборни қаратди. Сни тушунишда ҳам материалистик, ҳам идеалистик қараш бор. Материалистлар С. деб обектив реалликни, материяни, идеалистлар эса, худони, мутлақ ғояни, руҳни, умуман моддий бўлмаган асосни тушунадилар. Позитивистлар Сни мавҳум тушунча сифатида таърифлаб, бу тушунча тадқиқотчини чалғитиб, унинг фикрини йўқ нарсага боғлаб қўяди, аслида одам хилма-хилликлар ва уларнинг бирликларидан иборат, бунга эса моддийлик ҳам, маънавийлик ҳам киради деб ҳисоблашади. Ҳозирги замон табиацҳунослиги учун С. фақат расмий тушунча бўлиб, ҳодисаларни ифодаловчи деган маънони билдиради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |