Subutoy
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Субутой, Субедей (ХИИИ аср) - Чингизхоннинг йирик саркардаларидан бири. Шим. Хитой, Мовароуннаҳр, Хуросон, Закавказе, Дашти Қипчоқ, Рус, Шарқий Европани истило этишда шуҳрат қозонган. Урянхат қабиласидан. Чингизхоннинг энг яқин тўққиз ўрлуқ (сафдош)ларидан. Жанглардан бирида бир кўзидан ажралган; жасорати учун "баҳодир" унвонини олган. С. мингбоши сифатида қўшиннинг сўл қанотига (қанот қўмондони — Мухали нўён) мансуб эди. Чингизхон Мовароуннахрни истило қилаётган даврда (1219—20) С. Ҳйп қалъаси (Нурота)ни талонторож қилган. Сўнгра Чингизхоннинг амрига мувофиқ Жебе нўён билан бирга (20 минг кишилик қўшин билан) мамлакатдан қочган Муҳаммад хоразмшоҳни таъқиб этиб, Хуросон, Каспий денгизининг жан.даги вилоятлар, Закавказе шаҳарларини вайрон қилган ва Шим. Кавказга чиққан. Бу ерда Калка жангипз. руслар ва қипчоқларнинг бирлашган қўшинларини буткул тормор келтирган. С. рус князликларининг чегара ҳудудлари, қипчоқларнинг яйловларини талонторож этиб шим.га Волга Булғориясига юриш қилган, бирок булғорларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келиб, Мўғулистонга қайтиб кетган (1224—25). Ўқтой қооннинг Хитойга қилган юришида (1230—35) қатнашган. С. Ботухоннмнг Шарқий Европага қилган юриши (1236—42)да бош ҳарбий маслаҳатчи сифатида доимо у билан бирга бўлган.
Фахриддин Ҳасанов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |