Субект (лотинча: субжеcтус — остида, пастда, асосида турувчи) — мантиқнинг ҳукм чиқарилаётган предметни билдирувчи термини. Грамматик анъаналарда "С." термини ҳукм (фикр) предметига мувофиқ келувчи ран бўлагини билдириш учун қўлланган. Бу термин Ғарбий Европа синтактик терминологиясида айнан, таржимасиз қолдирилган; рус грамматикасида унинг калкаси — "подлежаҳее", ўзбекчада эса русча терминнинг мазмуний калкаси ("эга") қўлланади. "С." грамматик, мантиқий (коммуникатив, психологик) ҳамда семантик С. тушунчаларини бирлаштиради. Кўпчилик ҳолларда улар ёки асосан грамматик С. эгага тенг бўлади. Мас, "Бола йиғлаяпти" гапидаги "бола" сўзи бир пайтнинг ўзида ҳам С, ҳам эга ҳисобланади.