Сучжоу, Усян — Хитойнинг шарқий қисмидаги шаҳар. Тайху кўли яқинида. Сзянсу провинсиясида. Аҳолиси 3,3 млн. киши (1990й.лар ўрталари). Буюк канал бўйидаги порт. Интенсив қишлоқ хўжалиги. (шоли, буғдой, пане етиштириш, чой плантациялари) раёни маркази. Мамлакатнинг йирик ипак саноати марказларидан. Металлургия, кимё, ойнашиша, керамика, қоғоз саноати корхоналари бор. Кустар усулда экспорт учун бадиий кашта тўқилади. Шаҳарга мил.ав. В асрда асос солинган. ИИИ—ХВИ асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган. Тарихий ёдгорлик, боғ ва парк кўп.