Суҳроб Рустамжон ўғли Султонов (русча: Султонов, Сухроб Рустамжон оглы, 26-март, 1990-йил, Тошкент) Ўзбекистонлик футболчи, Бекободнинг „Металлург“ клуби дарвозабони.

Суҳроб Султонов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Суҳроб Рустамжон ўғли Султонов
Таваллуд санаси 1990-йил 26-март (1990-03-26) (36 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент
Бўйи 1.96 м (6 фт 5 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Металлург Бекобод
Рақами ТБД
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2006—2010 ОКМК
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2010 НБУ-Осиё 12 (0)
2011—2013 Динамо 0 (0)
2013—2017 Металлург Бекобод 63 (0)
2017—2019 Бунёдкор 26 (0)
2019—2021 ОКМК 40 (0)
2022—2023 Бунёдкор 39 (0)
2024 Локомотив 11 (0)
2026— Металлург Бекобод 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Суҳроб футболчилик фаолиятини ОКМК ёшлар жамоаси таркибида бошлаган. 2010-йил Тошкенинг „НБУ-Осиё“ жамоаси таркибига ўтган. Ўзбекистон Биринчи лигаси ўйинларида профессионал футболдаги дебютини ўтказган. 2011-йилги мавсум олдидан Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси билан шартнома имзолаган ва „НБУ Осиё“ жамоасига ижарага берилган. 2013-йилги мавсумда Бекободнинг „Металлург“ жамоаси билан шартнома имзолади. Суҳроб Бекободликлар таркибида 4 мавсум давомида тўп сурди. 2017-йилги мавсумда Ўзбекистон Олий лигаси икки давраси олдидан Тошкентнинг „Бунёдкор“ жамоаси билан шартнома имзолади[1][2]. Дастлабки мавсумидаёқ қалдирғочлар таркибида Ўзбекистон Кубоги финалига қадар етиб борди. Финал бахсида Бунёдлкор клуби „Локомотив“ жамоасига 1-0 ҳисобида мағлуб бўлди. 2019-йилги мавсумда Олмалиқнинг „АГМК“ жамоаси билан шартнома имзолади[3]. Олмалиқлар таркибида 3 мавсум давомида тўп сурди ва АГМК жамоасининг Ўзбекистон Кубоги, Ўзбекистон Лига кубоги финалигача етиб боришида ўз ўйинлари билан ҳисса қўшган. 2022-йилги масвум олдидан Тошкентнинг „Бунёдкор“ жамоасига қайтди ва икки йиллик шартнома имзолаган[4][5][6]. 2024-йил январ ойида Тошкентнинг „Локомотив“ жамоаси билан шартнома имзолаган[7].

Ютуқлар

Ўзбекистон Кубоги иккинчи ўрин: 2017, 2019, 2020

Ўзбекистон Лига кубоги иккинчи ўрин: 2019

Ўзбекистон Суперкубоги иккинчи ўрин: 2019

Манбалар

  1. ↑ „Ёзда келган этти "қалдирг'оч"“. 2023-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  2. ↑ „"Бунёдкор" янги дарвозабон олди“. 2023-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  3. ↑ „АГМК уч футболчининг трансферини элон қилди“. 2023-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  4. ↑ „Расмий хабар. Суҳроб Султонов - "Бунёдкор" футболчиси“. 2023-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  5. ↑ „"Бунёдкор" икки футболчиси билан шартномани узайтирди“. 2023-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  6. ↑ „"Бунёдкор" янги футболчиларни таништирди“. 2023-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  7. ↑ „Расман: "Локомотив" янги дарвозабон билан шартнома имзолади!“ (2023-йил 3-январ).

Ҳаволалар