Sulaymon
Сулаймон (арабча: سُلَيْمان; қадимги ивритча: שְׁלֹמֹה) – Қуръонда тилга олинган пайғамбарлардан бири, ҳукмдор. Милоддан аввалги 965—928-йилларда Исроил-Иудея подшоҳи бўлган. Довуднинг (Давид) ўғли. У яҳудий ва христиан диний адабиётларида Соломон номи билан маълум
Ҳаёти
13 ёшида тахтга ўтирган. Етук билимли, ҳар бир ишда ҳукм чиқаришда отасидан кўра олимроқ бўлган. Ривоятга кўра, у жамики инс-у жин, ҳайвонлар ва паррандалар оламига подшоҳлик қилган, қушлар тилини тушунган. Шамоллар ҳам унинг ихтиёрида бўлиб, Сулаймон фармонига кўра, у ходит билдирган жойда эсарди. Сулаймонга берилган мўжизалардан бири мис кони эди, деб ривоят қилинади: пайғамбар измидаги жинлар ўша мисдан унинг хоҳлаган нарсасини ясаб беришар экан. Жинларнинг Сулаймонга қасрлар бунёд этгани, денгиз тубидан дур-у жавоҳирлар олиб чиқиб бергани нақл этилади. Сулаймон ўз қўл остида бир неча хил қушларни тарбия қиларди. Булар орасида ҳудҳуд (сассиқ попишак) ҳам бўлиб, у Яманнинг Сабо шаҳридан қуёшпараст малика Билқис ҳақида хабар келтиради. Сулаймон Билқисга мактуб йўллаб, уни ёлғиз Аллоҳга итоат этишга даъват этади (Намл сураси, 20—37оятлар).
Сулаймон отасининг васиятига кўра, Ақсо масжидини қурдирди. Шарқ ва Ғарбда бир қанча мамлакатларни забт этиб, жаҳонгир бўлди. Сулаймоннинг ўлими билан боғлиқ ривоят жинлар, девлар ғайбни – келажакда рўй берадиган воқеа-ҳодисаларни билади, деган гумонларни рад этади: жон таслим қилган Сулаймон таянган ҳассани узоқ вақт ёғоч қурти еб у ерга қулаб тушмагунча, жинлар Сулаймоннинг вафот этганини билмаганлар ва пайғамбар уларга буюрган вазифа – баланд қаср бино қилиш ишини давом эттираверганлар (Сабаъ сураси, 14-оят). Шундай қилиб, Сулаймон ўлиб, девлар меҳнатдан қутулган экан[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Сулаймон“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- Пайғамбарлар қиссаси, Т., 1993.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Сулаймонга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |