Sulaymon Azimov
| Сулаймон Азимов | |
|---|---|
| Таваллуди |
21-октябр 1908-йил |
| Вафоти |
3-январ 1996-йил (87 ёшда) Тошкент |
| Мукофотлари |
|
Сулаймон Эгамбердиевич Азимов (1908.21.10, Қирғизистон; Ўш вилояти Ўзган тумани — 1996.3.1, Тошкент) — файласуф олим, жамоат арбоби. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1958). Тошкентдаги Алмаий номидаги намуна иш мактаби (1928), педагогика техникумини тугатган (1929). Москва Тарих-фалсафа ва адабиёт институтининг фалсафа факултетида ўқиган (1932- 1937). Ўрта Осиё давлат университети ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида фалсафадан дарс берган (1937-1938). 1938-йилда „Қизил Ўзбекистон“ газетаси муҳаррири. 1939-1941-йилларда республика раҳбар лавозимларида ишлаган. Азимов қатағонга учраб, умрининг қарийб 15 йилини (1941-1955) турма ва қамоқ лагерларида ўтказди. 1955-1959-йилларда республика маданият вазири ўринбосари. 1959-1966-йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институти сектор мудири, катта илмий ходим. Назарий-илмий, публицистик асарлар муаллифи[1][2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-январ.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |