Sulduz
Сулдуз (Сулдус) — турклашган мўғул қабилалардан бири.
Сулдузларнинг катта бир гуруҳи Чингизхон қўшини таркибида Дашти Қипчоқ ва қисман ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди ҳамда Афғонистоннинг шимолига келиб жойлашган, кейинчалик Озарбайжон, Эронга ҳам ўтишган. Тойжувутлар қабиласи билан урушганда катта ёрдам берганлари туфайли Чингизхон саройидаги энг нуфузли амирлар сулдузлардан бўлган. Улар Мўғуллар давлати таркибидаги Мовароуннаҳр, Мўғулистон, Хитой ва Эронда хизмат қилишган. Қўнғиротлар амири Қазағон (1346—1358) вафотидан сўнг амир Баён Сулдуз бир неча йил Самарқандда ҳокимлик қилган, Балх вилоятининг бир қисмига сулдузларнинг қабила бошлиғи Ўлжой Буғо сулдуз раҳбарлик қилган.
Сулдузлар Амир Темур ва Темурийлар даврида ҳам нуфузга эга бўлишган. Кейинчалик сулдузлар Шайбонийхон хизматига ўтадилар. Балжувон беклигида (ҳозирги Тожикистон ҳудудида) Сулдузи боло ва Сулдузи поён қишлоқлари бўлган.
Сулфуз номи ўзбек қабилалари рўйхатига киритилган ўрта аср манбаларида учрайди. ХВИ—ХВИИ асрларда сулдузлар ўтроwлашиб, маҳаллий халқдар таркибига сингиб кетган. Аммо ХХ асрнинг бошларида ўзбек уруғ-қабилалари орасида сулдуз номи учрамайди. Чунки бу даврда сулдузлар Ўрта Осиё ва Афғонистон аҳолисига батамом қоришиб кетишган.
Адабиётлар
- Бўриев О. ЎзМЕ. Тошкент, 2000-2005.
- Қармишева Б. Х., Очерки этнической истории южных районов Таджикистана и Узбекистана, М., 1976.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |