Sulema
Сулема (лотинча: сублиматум — юқори кўтарилган), симоб (П)хлорид, ҲгCл2 — рангсиз кристалл модда. Суюқланиш температураси 277—280°, қайнаш температураси 302°. Сув, спирт, ацетон, эфир ва пиридинда эрийди. Сувдаги эритмаси электр токини ўтказмайди, чунки ҲгCл2 ионларга парчаланмайди. С. нихоятда заҳарли модда, ўта суюлтирилган эритмалари идиштовоқлар, мебеллар ва полларни дезинфексиялашда, органик кимёда катализатор сифатида, қишлоқ хўжалиги.да уруғларга ишлов беришда, бўёқчилик, кўнчилик ишларида қўлланади (яна қаранг Симоб).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |