Сулфидлаш — 1) рангли металлургияаат технологик усул; рудалардан металларни ажратиб олишни осонлаштириш учун уларни сулфид шаклига ўтказиш. Сулфидловчилар сифатида гипс (CаСО42ҲО) ва пирит (ФеС2) ишлатилади. Улар шихта массасининг 5—7 фоизини ташкил қилади. С. никел и. ч.да кенг тарқалган. Никел рудаси (рудада 1% Ни, 0,025% Со бўлади) кераксиз жинслардан ажратилиб, бой (22% Ни) штейнлар ҳосил қилинади. С.дан қўрғошинни мисдан хомаки тозалашда, рудаларни бойитишда ҳам фойдаланилади; 2) пўлат деталлар сиртининг ейилишга чидамлилигини ошириш учун сиртни олтингугурт билан тўйинтириш.