Сулфолаш — сулфат кислота ёки кўп миқдорда СО3 сакловчи олеум таъсирида органик бирикмалар молекуласидаги водород атоми ўрнига сулфогуруҳ (~СО3Ҳ) киритиш. Асосан, ароматик бирикмалар сулфоланади.

С. бошқа электрофил алмашиниш реаксияларига (мас, нитролаш) карамақарши ўлароқ қайтар реаксиядир. Сулфогурухнинг ароматик ядронинг қайси жойига жойлашиши реаксия шароитига боғлиқ. Шунинг учун С.ни амалга оширишда аввал сулфоловчи восита танлаб олинади. Юмшоқ шароитда С. учун сулфат кислота ёки сулфат ангидриднинг турли эритувчилар (хлороформ, суюқ олтингугурт (ИИ) оксид)даги эритмаси ишлатилади. Саноатда С. учун, асосан, сулфат ангидриднинг ҳаво билан аралашмаси қўлланади.

Алифатик бирикмаларга сулфогуруҳ, одатда, билвосита усулда, чунончи: ултрабинафша нур воситасида углеводородларга сулфит ангидрид СО2 ва хлор таъсир эттириб киритилади. С. ҳосилалари кислоталар таъсирига чидамсиз. С. ва сулфохлорлаш сулфокислоталар, ион алмаштирувчи смолалар ва бошқа ишлаб чиқариш.да кенг қўлланади.