Сулҳ — 1) умуман келишув, тотувлик, тинчлик; 2) урушувчи томонлар ўртасидаги ярашув. Томонларнинг келишуви билан бутун фронт бўйлаб (умумий С.) ёки унинг айрим қисмида (маҳаллий С.) ҳарбий ҳаракатлар вақтинча тўхтатилади. Умумий С.дан кейин, одатда, сулҳ шартномаси тузилади.оилада эр хотин ўртасида тузилиши керак бўлган энг муҳим нарса ҳам сулҳ бўлади.