Султанмурат Дускеев (бошқирдча: Солтанморат Дүскәев), Султан-Мурат ё Салтанмурот (вафоти 1739-йил, Урганч) – 1735―1740-йиллардаги бошқирдлар қўзғолони раҳбарларидан ва Акай Кусюмовнинг содиқ шерикларидан бири, Сибир йўлидаги Юрма волостининг бошқирд оқсоқоли[1].

Султанмурат Дюскеев
Таваллуди номаʻлум
Вафоти 1739-йил
Урганч
Қўмондонлик қилган Бошқирд исёнчи қуролли гуруҳлари
Жанг/уруш Бошқирд қўзғолонлари (1735—1740)

Биографияси

1735-йил май ойининг охири – июн ойининг бошларида Оренбург экспедицияси Уфа яқинида тўпланган бошқирдлардан (500 га яқин киши): бошқирдларнинг раҳбарлари Килмяк Нуришев, Акай Қусюмов, Гумяр Тўктаров, Масагют, Султанмуратлар Оренбургдаги қурилишига қарши чиққанлиги ҳақида хабар олган. Раевский ва Чесноковкадан иккита Иван Кирилов ва яна бир элчи юборилган, аммо улар қамоққа ташланган, қийноқлардан сўнг улардан бири вафот этган. Уфа ҳукумати қўзғолончиларни қўлга олишга буйруқ берган, бу эса бошқирдлар қўзғолони бошланишига олиб келган – қўзғолон раҳбарлари Бошқирдистон Россияга қўшилгач бошқирдларнинг ҳуқуқлари қайтарилишига ишонишган. Султанмурат Дюскеев қўзғолон бошчилардан бири бўлиб, 1735-йил июлида Мензелинск, Заинск ва Новошешминск учун Оренбург гарнизонига қарши жангларда қатнашган[2]. Бошқирдлар иши бўйича комиссиясига генерал Александр Румянсев раҳбар этиб тайинланган. Унга қўзғолонни бостириш ва қўзғатувчилар билан курашиш топширилган:

…Акай, Килмяк, Бепен, Мясегут, Умир, Ишаля, Салтан-Мурат кабилар, озод қилинган бўлсалар ҳам – алоҳида сабабларга кўра, бирин-кетин шафқацизларча қатл этилган[1]

1736-йил июн ойининг иккинчи ярмида Килмяк Нуришев бошчилигидаги 8 мингга яқин одам Юрматин волостига тўпланган. Султанмурат Александр Румянсев билан музокарага боради ва ҳибсга олинади. Бошқирдлар Румянсев қўшинларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилиб, ўз вакилини озод қилишни талаб қилишган. Генерал Румянсев Килмяк Нуришевга таслим бўлиш таклифини юборган, аммо таклифни рад этган ва 29-июн куни Румянсев қўшинларига ҳужум қилган. Жангда Қозон йўли бошқирдларининг жангига Султанмурат Дюскеев ва Абдулла Акаевлар раҳбарлик қилган [3]. 1736-йил сентябр ойида Румянсев Бошқирд комиссияси раҳбари лавозимидан четлаштирилган ва Дюскеев ёрдам сўраб Ўрта Ўрда (Ўрта Жуз) қозоқларига мурожаат қилган, аммо ёрдам рад этилган. Комиссия исёнчи бошқирдлар билан музокаралар олиб бормоқчи бўлмаган[3].

1737-йил март ойида бўлиб ўтган Нўғай йўли вакилларининг бир неча қурултойларида Султанмурат Дускеев ҳам иштирок этган. Қурултойда яна Ўрта жуз қозоқларидан ёрдам сўраб, қўзғолонни давом эттиришга қарор қилинган. Султанмурат 12 бошқирд делегати билан қозоқлар томонга юборилган. Чор ҳокимияти эса Султанмуратни экстрадиция қилишга уриниб кўрган ва қозоқлар Уфа яқинида бўлган қўзғолончиларга бор-йўғи 800 кишини жўнатишган[1]. 1737-йил 13-июн Генерал Л. Я. Соймонов Кичик жуз хони Абулхайрга Султанмуратни топшириш илтимоси билан мурожаат қилади, аммо рад жавобини олади. 1738-йилда Султанмурат 4 ой давомида Бошқирдистонда бўлган ва бу ерда 400 кишилик бошқирдлар отрядини тўплаган. Улар Ўрта жузга боришган, лекин кўчманчиларнинг ҳужумлари ва касалликлар туфайли кўп одамларни йўқотганлар. Натижада Султанмурат Ўрта жузга қайтиб, яшаш учун Барак Султон билан шу ерда қолган[1].

Султанмуратнинг кейинги тақдири номаълум: Бошқирд комиссиясининг 1739-йил 28-сентябрдаги кўчирмасига кўра, Султанмурот 1739-йил қишида Урганчга кетган, аммо қайтиб келмай ўша ерда вафот этган.

Муваффақияциз қўзғолондан сўнг қозоқлар томонга кетган Султанмуратнинг ўғли ҳам қозоқлар томонидан Тошкентга сотиб юборилган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Таймасов С. У. 2009.
  2. ↑ Войди восстани ХВИИ-ХВИИИ вв. из Башкирской Казанской дороги (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-06-18 санасида архивланган)(рус.)
  3. ↑ 3,0 3,1 История башкирского народа 2011.

Адабиётлар