Sulton Ahmadxon
Султон Аҳмадхон, Олачахон (? – 1504) – Мўғулистон шарқий қисмининг хони (1487—1504). Чиғатоийлардан. Юнусхонинг кенжа ўғли. Эсон Тойши бошчилигидаги қалмоқлар устидан 2 марта қозонган ғалабаси ва уларни қаттиқ қирғин қилгани учун қалмоқлар томонидан „Қон тўкувчи“, „Олача“ ёки „Олачи“, яъни „қонхўр“ деб аталган. Умар Шайх Мирзо (Бобурнинг отаси) Юнусхонга Тошкент ва Сайрамни берганида (1487) шаҳар ва вилоятда яшашни истамаган мўғуллар Султон Аҳмадхонни Мўғулистонга қочишга кўндирганлар. Отаси уни таъқиб этмаган. Султон Аҳмадхон Мўғулистонда марказий ҳокимиятга қарши бош кўтарган қабилалар билан 10 йилга яқин курашиб, ниҳоят ҳокимиятни мустаҳкамлаб олган. Қашқарга эгалик қилиш учун Мирзо Абу Бакр дуғлат билан муваффақияциз кураш олиб борган. Шайбонийхонга қарши курашда ёрдам бериш учун акаси Султон Маҳмудхон олдига, Тошкентга келган (1503), Ахси ёнидаги жангда улар Шайбонийхон қўшинидан мағлубиятга учрашган, ҳар икки хон асир олинган. Шайбонийхон уларга шафқат қилиб Мўғулистонга кетишларига рухсат берган. С. А. Оқсувда вафот этган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |