Ҳаёти

Султон Жаббор - (1940-йил туғилган) болалар шоири. Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги Навоий номли қишлоқда туғилган. У Тошкент шаҳридаги пахтачилик бўйича агрономлар тайёрлайдиган қишлоқ хўжалик техникумида ўқиди.

Ижоди

1957-йилда дастлабки ше‘рлари билан вақтли матбуотда қатнаша бошлади. Кейинчалик Қуддус Муҳаммадий, Қудрат Ҳикмат каби устозларининг назарига тушди. Султон Жаббор болалар матбуотида, нашриётларда хизмат қилди.

Асарлари

''Зоғчалар бозори''

''Офтобнон''

''Боғлар қўшиғи''

''Қуёш қолди далада''

''Севиниб яшайман''

''Китоб меҳри''

''Қувонч''

Мукофотлар

''Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими‘‘

''Меҳнат шуҳрати''