Султон Маҳмуд Мирзо (1453, Самарқанд — 1495) — Самарқанд ва Бухоро ҳукмдори (1494—1495). Темурийлардан.

Султон Маҳмуд Мирзо
Темурийлар империяси султони
Салтанат 1494-йил июн — 1495-йил январ
Ўтмишдоши Султон Аҳмад Мирзо
Давомчиси Бойсунғур Мирзо
Туғилиши

1453-йил
Самарқанд, Темурийлар империяси

Вафоти

1495-йил, январ
Самарқанд, Темурийлар империяси

Турмуш ўртоғи Султон Нигор хоним, Пошшобегим, Зуҳробеги Оғо
Уй Темурийлар
Отаси Абу Саид
Онаси Ўрду Буғо Тархоннинг қизи
Дини Ислом

Абу Саид мирзонинг 3ўғли. Отаси даврида Астробод вилояти ҳокими. Абу Саид Мирзо вафоти (1469) дан сўнг Термиз, Чағониён, Ҳисор, Хутталон, Қундуз, Бадахшон ва Ҳиндукуш тоғларигача бўлган ерлар унинг тасарруфига ўтган. Акаси Султон Аҳмад Мирзонинг вафоти (1494)дан сўнг эса, Самарқанд тахтига ўтирган. У зулмни ҳаддан оширгани учун мамлакатнинг катта кичик аслзодалари, сипоҳийлар ва оддий халқ ҳар тарафга таркалиб қоча бошлаган. Султон Маҳмуд Мирзо тахтга даъвогар бўлиб келган амакиваччаси Малик Муҳаммад Мирзо ва у билан бирга келган мирзоларни қатл эттирган. Султон Маҳмуд Мирзо ўз ҳукмронлиги даврида 2-марта Ҳусайн Бойқаро билан жанг қилиб, иккаласида ҳам мағлуб бўлган. Бобурнинг Султон Нигор хоним исмли холаси унинг тўртинчи хотини.

Султон Маҳмуд Мирзо 1495-йил январ ойида оғир касалликдан вафот этган.

Адабиётлар

Файзиев Т., Темурийлар шажараси. Т., 1995; М уҳаммаджонов А., Темур ва темурийлар салтанати, Т., 1994.