Келди Муҳаммад, Султон Муҳаммад (?— 1532/33) — шайбонийлардан ҳисобланади. Шоҳруҳия шаҳар ва вилоят ҳокими (тахминан 1517-йилдан). Отаси Суюнчхўжахон вафот этгач, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокими. Шайбонийхон даврида тархонликка кўтарилган. Шайбонийларнинг Шим.га қилган ҳарбий юришларида қатнашган, натижада Сирдарё бўйидаги бир қанча мулкларни қўлга киритган. Шайбоний султонларнинг Хуросонга юриши пайти (1528—29)да Марвни эгаллаган.

Келди Муҳаммад шеърият, илм-фанга қизиққан. Саройида турли хилдаги адабий баҳслар уюштирган. Замонасининг етук адиблари билан суҳбат қуришни ёқтирган, хусусан, 1518-йил у машҳур адиб Зайниддин Восифийни Самарқанддан ўз ҳузурига (Шоҳруҳияга) чақиртириб олган. Келди Муҳаммаднинг топшириғи билан сарой тарихчиси Абдуллоҳ Насруллоҳий „Зубдат ул-асар“ асарини ёзган.

Адабиёт

  • Восифий Зайниддин, Бацоеъ ул-вақоеъ (Нодир воқеалар), [таржимон Н.Норқулов], Т., 1979; Ахмедов Б.А., Историко-географическая литература Средней Азии ХВИ—ХВИИИ вв.,] Писменниэ памятники], Т., 1985[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил