Sulton Murod
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|

Султон Мурод (1490-йил 31-июл — 1518) — Оқ қўюнлилар давлатининг Ироқ, Форс ва Кирмондаги ҳукмдори. Ҳукмронлиги 1500-1508-йиллар.
Султон Мурод Оқ қўюнлилар давлатининг учинчи султони Ёқубнинг ўғилларидан бири эди. 1490-йилда у Табризда дунёга келган. Аммо, у туғилишидан кўп ўтмай, отаси Ёқуб вафот этди. Шундан сўнг, Мурод узоқ вақт Ширвонда яшириниб юрди. 1497-йилга келиб, зодагонлар қўзғолон кўтариб ёш султон Аҳмадни тахтга ўтқазишди. Пойтахтдан ташқарида юрган Мурод вазиятни тўғри баҳолаб яхшигина куч билан Табризга юриш қилади. Бироқ, Аҳмаднинг мағлубиятидан кейин Оққуюнли давлати ҳокимияти Муроднинг ака-укалари Алвонд ва Султон Муҳаммад қўлида қолади.
1498-йилда Султон Муҳаммад Алвонд Мирзога қарши урушда енгилди ва Исфаҳонга чекинишга мажбур бўлади. Бундан Муроднинг атрофдагилари фойдаландилар. 1499-йилда улар Султон Муҳаммадга қарши исён кўтаришди. Натижада, Султон Муҳаммад тахтдан ағдарилиб, Алвонд Мирзо билан бутун мамлакат ҳудудларини тақсимлаб олиш бўйича келишувга эришилади. Унга кўра, Мурод Ироқи Араб, Ироқи Ажам, Форс, Кермон ва Сейистонга эгалик қилди. Лекин, қабила зодагонлари ҳукмдорнинг ёшини ҳисобга олиб, ҳокимиятни ўзлари бошқарадиган бўлдилар. 1503-йили Алвонд Мирзо устидан қозонилган ғалабадан сўнг, Исмоил Сафавий султон Муродга қарши қўшин тортди. Ўша йилнинг 21-июнида „Олма Гулаг“ (Ҳамадон яқини)да жанг бўлиб, унда Оққуюнли армияси торт-мор этилади. Натижада, Мурод Форс ва Кермон вилоятларига бўлган даъвосидан воз кечади.
Бироқ, у пойтахтни Бағдодга кўчириш орқали Ироқи Араб устидан ҳукмронликни сақлаб қолишга эришди. 1508-йилда Сафавийлар билан уруш қайта алангалади. Аммо, Оққуюнлилар такрор мағлубият аламани бошидан кечирди. Султон Мурод Урфа шаҳридан ташқари барча ҳудудларни Исмоил Сафавийга бой берди. Вақтида Усмонийлар султони Салим И Ёвуз билан тузилган сулҳ уни жонини сақлаб қолди. Султон Мурод 1518-йилда Урфа шаҳрида вафот этган. Султон Муроднинг икки ўғли бўлган, булар: Ёқуб ва Ҳасан.