Sulton valad Muhammad Bahouddin
Qiyofa
СУЛТОН ВАЛАД (Султан Велет) Муҳаммад Баҳоуддин (1226, Қараман — 1312, Кўния ш.) — турк шоири. Жалолиддин Румийнинг ўғли. Суфийлар орасида тарбия олган; ўзи ҳам суфийликнинг мавлавия тариқати бошлиғи (шайх) бўлган. С.В.нинг бутун ижоди отасининг ҳаёти, фаолияти ва таълимотини оммалаштиришга бағишланган. Форсий шеърлар девони ва "Валаднома" достонининг муаллифи. Мазкур достон 3 та мустақил қисмдан иборат: "Ибтидонома", "Интиҳонома" ва "Рубобнома". 1ва 3қисмларда турк тилининг кўния лаҳжасида ёзилган каттакатта парчалар ("салжуқона шеърлар") учрайди. Булар кичик Осиёда яратилган ва санаси аниқ кўрсатилган (1301) дастлабки туркийча шеърлардир. С.В.нинг "Илмнома" рисоласи ҳам бор.
Адабиёт
- Гарбузова Б.C., Поэтў средневековой Турсии, Л., 1963.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |