Султоний, Жаус, Оқпар, Шакарак — ўрта кечпишар маҳаллий хўраки, майизбоп ва винобоп узум нави. Ўрта Осиёда чиқарилган. Ўзбекистон (Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида кўпроқ), Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистонда экилади. Тупи ўртача кучли ўсади. Барглари ўртача, 5 бўлмали, бети бир оз буришган, орқаси тукли. Гули икки жинсли. Узум боши йирик, вазни 400—500, баъзан 800—1100 г. Конуссимон, тиғиз жойлашган. Ғужуми йирик, 5—6 г келади, юмалоқчўзиқ, оч сариқ, пишганда қаҳрабо, офтобга қараган томони тўқ сариқ. Пўсти қалин, қўнғир нукталар билан қопланган. Эти сершира, еганда карсиллайди. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 3360° бўлганда, сентябр бошларида 148— 154 кунда пишади. Таркибида 2324% қанд, 3—3,5% кислота бор. Новдалари яхши пишади. Ҳосилдорлиги 200240 с/га. Совуққа чидамсиз, оидиум билан касалланади. Узун новда қолдириб кесилади. Қурғоқчиликка чидамли. Узуми янгилигида истеъмол қилинади, майиз солинади, юқори сифатли десерт винолари тайёрланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Султоний“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.