Султонхон танбур (асли Султонхон Ҳакимов; 1885 — Чимкент — 1922) — ўзбек созандаси. С.Т. созанда акалари билан биргаликда танбур чалиб ёшлигидан моҳир ижрочи сифатида шуҳрат қозонган. Табиатан мусиқа эшитиш қобилияти ва хотираси кучли бўлиб, нафақат миллий мусиқа намуналари, балки бошқа халқлар мусиқасининг мураккаб асарларини ҳам ниҳоятда тез ўрганиб оларди. 1905—07 йилларда бир қанча ўзбек ашула ва куйлари (мас, "Чоргоҳ", "Шафоат" ва бошқалар), Фарғона — Тошкент мақом йўллари С.Т. ва Тўйчи ҳофиз ижросида Москвада илк бор граммофон пластинкасига ёзиб олинган.