Сумбар
Тавсиф
Узунлиги 245
Майдони 8 300 км²
Жойлашуви
Давлат Туркманистон/Эрон

Сумбар — Туркманистон ва Эрондаги даре (қисман Туркманистон билан Эрон чегарасидан окади). Атрек дарёсининг ўнг ирмоғи. Узунлиги 245 км, ҳавзасининг майдони 8300 км². Копетдоғ тоғларидан (Эронда) бошланади. Қуйи оқимида йилига 2—5 ойгача қуриб қолади. Ёмғир ва ер ости сувларидан тўйинади. Асосий ирмоғи — Чандир (чапдан). Сдан суғоришда фойдаланилади. Водийси субтропик боғдорчилик раёни.