Guli sumbul
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Гули сумбул, гиацинт, хиацинт (Ҳяcинтҳус) — пиёзгулдошлар (лолагуллилар оиласи)га мансуб бир йиллик ўсимлик; экиладиган гул. Рангбаранглиги, гултўдаларининг чиройли тузилиши, ёқимли ҳиди, манзарали экин сифатида пиёзли гуллар қаторига киради. Гули сумбул пиёзлари думалоқ, ясси, япалоқ. Барглари чўзинчоқ, лентасимон, сал букилган, узунлиги 35 см, кенглиги 3 см, гул поясининг узунлиги 35—40 см, гултўпи 10—25 см, гулларининг сони 25— 35 тагача боради. Гулининг диаметри 2— 3,5 см, найсимон, қўнғироқсимон шаклда. Гул шодасининг бўлаклари букилган, баъзан тўғри. Окт. ойида экилиб, март—апр.да гуллайди. Оналик пиёзи атрофида ҳосил бўлган пиёзчалар билан кўпаяди. Осиё, Европа ва Шимолий Африкада 30 тури ўсади. Шулардан 3 таси Ўрта Осиё тоғларида учрайди. Гули хушбуй ва оддий қатқат тури (Н. ориэнталис) кўпроқ тарқалган.
Адабиётлар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |