Sumbula
Сумбула — эртапишар пиёз нави. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик институтида Голландия намунаси популясиясидан якка танлаш усулида чиқарилган (А. Аббосов, Д.С.Мақсудхўжаев, Д. М. Исломов; 2000). Пиёзбоши юмалоқ, вазни 90—120 г, пўстининг ранги сариқ, ички пўстлари этли, оқ, қалинлиги 2,5 мм. Ўсимлиги совуққа чидамли. Пиёзининг таъми сал аччиқ. Ҳосили май ойида пишиб етилади, октабр— ноябргача яхши сақланади. Нав эрта кузги, августнинг иккинчи ярми ҳамда сентабрнинг биринчи ярмида экилади. Ушбу муддатда гулпоя чиқармайди. "Тўқсонбости" ва эрта баҳорда экиш мумкин эмас. Сумбула пиёз нави. Ҳосилдорлиги ўртача 400—500 с/га, яхши парвариш қилинганда гектаридан 700—800 с ҳосил олинади. Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Тошкент вилоятлари учун раёнлаштирилган (2003).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |