Сумбулсоч, сувсумбул, зуҳра сочи (Адиантҳум cапиллусвенерис) — чин қирққулокларга мансуб кўп йиллик манзарали ўт. Атлантика океани соҳилларида, Қрим, Кавказда учрайди. Ўзбекистонда С. соясалқин жойларда, тоғ сой бўйлари, сув сирқиб турадиган унгурларда, булоклар атрофларида усади. Манзарали ўсимлик сифатида боғларда ва хоналарда ўстирилади. Пояси июн—август ойларида споралар ҳосил қилади. Қадимда халқ табобатида ишлатилган.