Summiya Tora
Суммия Тора – афғонистонлик аёллар ва қочоқлар ҳуқуқлари ҳимоячиси, ижтимоий тадбиркор. 2023-йил ноябрида Тора ББCнинг „100 аёл“ рўйхатига киритилган.
| Суммия Тора | |
|---|---|
| Таваллуди |
ХХ аср |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими |
Эарлҳам коллежи Блаватник давлат бошқаруви мактаби Оксфорд университети |
| Касби | активист |
Таржимайи ҳоли
Тора оиласининг келиб чиқиши ўзбеклардан бўлиб[1], 1997-йилда Толибон ҳокимиятининг кучайиши туфайли улар Афғонистондан Покистонга[2][3], яъни Пешоварга қочиб кетишган[4], у ерда Тора мактабга борган[1][3]. 2014-йилда Тора Унитед Wорлд Cоллегес орқали АҚШнинг Ню-Мексико шаҳридаги ўрта мактабга ўқишга кирган[3]. 2014-йил март ойида Тора Кобулда жойлашган Серена Ҳотелснинг мактабига кириш имтиҳонини топширади, эртаси куни эса меҳмонхонага Толибон жангарилари ҳужум қилишади[3]. Тора 2016-йилда ўрта мактабни тамомлаган ва Эарлҳам коллежига ўқишга кирган[5], 2020-йилда коллежни битириб, иқтисодиёт ҳамда дунё ва глобал тадқиқотлар бўйича бакалавр даражасини олган[6].
Тора 2020-йилда Рҳодеснинг биринчи афғон стипендиати бўлган[2][3]. 2021-йилда Оксфорд университетининг Блаватник давлат бошқаруви мактабида давлат сиёсати бўйича магистрлик даражасини, 2023-йилда эса Оксфорд университетида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ йўналишида магистрлик даражасини олган[6][7].
Тора ёшлигиданоқ бутун дунё бўйлаб қочқин мақомини ва бошпана сўровчи шахслар билан ишлаган. Тора Покистон, Греция, Буюк Британия ва Америка Қўшма Штатлардаги афғон қочқинларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилган[1]. 2019-йилда Тора Афғонистондаги қизларни ҳайз кўриш саломатлиги ва гигиенаси бўйича ўқитиш юзасидан „Дости Инитиативе“ ташаббусининг ҳаммуассиси бўлади[1][7]. 2021-йилда Тора Толибон назорати остидаги афғонларга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва агар улар истаса, мамлакатдан ташқарига кўчиб ўтишга ёрдам бериш учун „Дости Нетwорк“ тармоғига асос солган. Толибоннинг қизлар ва аёллар таълимини тақиқлаган бир пайтда „Дости“ ёш афғонларнинг таълим олиш ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш учун таълим стипендиялари ва қўллаб-қувватлашни таклиф қила бошлайди[1][6][7]. Тора ян „Дости“ орқали орттирган алоқалари ёрдамида баъзи афғонларнинг мамлакатни тарк этишига ёрдам бериш ва Покистонда яшовчи афғон қочқинларини қўллаб-қувватлаш учун ҳам фойдаланган[4].
2021-йил сентябр ойида Тора Тҳе Эcономист учун Афғонистондан эвакуация қилиш ҳақида мақола ёзади[8]. 2022-йилда Тора Эчоинг Греэн стипендиясининг 18 нафар стипендиатидан бири ҳамда бу стипендияни қўлга киритган биринчи афғон аёли бўлган[6]. Тора шу стипендия маблағини „Дости“ тармоғини кенгайтиришга сарфлашини эълон қилади[6].
2023-йил май ойида Тора Форбес журналининг „Осиёда ижтимоий таъсири бўйича 30 ёшдан 30 ёшгача“ рўйхатига киритилган[7]. 2023-йил июн ойида Тора Афғонистонда аёллар ва қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун афғон аёллари курашининг олтита вакилидан бири сифатида CЕУ Опен Соcиэтй Призе мукофотига сазовор бўлган[9]. 2023-йил ноябр ойида Тора ББCнинг „100 нафар аёл“ рўйхатига киритилган[10].
Шахсий ҳаёти
2021-йилга келиб Торалар оиласи Афғонистонда яшай бошлаган. Кобул қулашидан бироз олдин Торанинг онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари Покистонга қочиб кетишади[4], аммо отаси ва амакиси кетолмай мамлакатда қолишган. Торанинг Оксфорддаги алоқалари туфайли уларни 2021-йил 24-августда Кобулдан учган эвакуация рейсига киритишга муваффақ бўлган[1]. Сўнгра 2023-йил апрел ойида унинг оиласи Америка Қўшма Штатларга кўчирилади[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Ландлер.. „Тҳе Фирст Афгҳан Рҳодес Счолар Савед Ҳер Фатҳер, анд Wанц то До Море“ (инглизча). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2021-йил 5-сентябр). 2026-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 1-март.
- ↑ 2,0 2,1 „Эарлҳам Cоллеге Градуате Беcомес 1ст Афгҳан То Реcеиве Рҳодес Счоларшип“. НПР (2020-йил 11-май). Қаралди: 2026-йил 1-март.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Денг.. „Ремаркабле жоурней фром рефугеэ то Рҳодес счолар“ (инглизча). ББC Неwс (2020-йил 10-феврал). Қаралди: 2026-йил 1-март.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Смитҳ. „Рефугеэ Суммиа Тора Он Фоундинг Дости Нетwорк“ (инглизча). Сервиcе95 (2024-йил 1-феврал). Қаралди: 2026-йил 1-март.
- ↑ „Суммиа Тора '16 намед Рҳодес Счолар“ (инглизча). УWC-УСА. Қаралди: 2026-йил 1-март.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 Зиммерман. „Эарлҳам град селеcтед фор глобал феллоwшип то суппорт Афгҳан релиэф нетwорк“ (инглизча). Эарлҳам Cоллеге (2022-йил 13-октябр). Қаралди: 2026-йил 1-март.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 Wацон. „30 Ундер 30 Асиа 2023: Меэт Тҳе Соcиал Энтрепренеурс Wоркинг Тоwардс А Море Инcлусиве Футуре“ (инглизча). Форбес. Қаралди: 2026-йил 1-март.
- ↑ Тора.. „Суммиа Тора он эваcуатинг ҳер фатҳер—анд отҳерс—фром Кабул“. Тҳе Эcономист (2021-йил 2-сентябр). Қаралди: 2026-йил 1-март.
- ↑ „CЕУ Намес Афгҳан Wомен анд Гирлс Wиннерс оф CЕУ Опен Соcиэтй Призе“. Cентрал Эуропеан Университй (2023-йил 23-июн).
- ↑ „ББC 100 Wомен 2023: Wҳо ис он тҳе лист тҳис еар?“ (инглизча). ББC Неwс (2023-йил 21-ноябр). Қаралди: 2026-йил 1-март.