Сумсарсой — Наманган вилоятидаги сой. Кўгала тизмасидан (3700 м) бошланади. Узунлиги 32 км, ҳавзасининг майдони 92,5 км². Юқори оқимида Кўгаласой номи билан оқади. Айирмасой қўшилгандан сўнг С. номини олади. Сой водийси шағал тош билан қопланган. Йиллик ўртача сув сарфи 0,97 м³/сек., оқим модули 10,5 л/сек, км². Чует туманининг экин майдонларини суғоради.