Сунсзи

Сунсзи, Сун У (мил. ав. 65 асрлар) – қадимги хитойлик ҳарбий назариётчи ва саркарда. Сунсзи Си подшоҳлигида туғилган бўлиб, 514—496 йилларда У подшоҳлигида лашкарбоши бўлиб, Чу, Си ва Сзин подшоҳликларига қарши зафарли юришларда қўшинга раҳбарлик қилган. Сунсзи 13 бобдан иборат „Ҳарбий санъатга доир рисола“ асарининг муаллифидир.