Супер Марио Wорлд ёки Супер Марио Wорлд: Супер Марио Брос. 4 (японча: スーパーマリオワールド: スーパーマリオブラザーズ4, Сūпā Марио Wāрудо: Сūпā Марио Буразāзу фō) Нинтендо ширкати томонидан Супер Нинтендо Энтертаинмент Сйстем (СНЕС) учун ишлаб чиқарилган платформер жанридаги видеоўйиндир. 1990-йилда оммага ҳавола этилган. Ўйин сужети бош қаҳрамон Марионинг малика Тоадстоол ва Динозаврлар мамлакати (инглизча: Диносаур Ланд) ни ўйин антагонисти бўлмиш Боwсер ва унинг минионлари — Коопалинглардан халос этиши ҳақидадир. Ўйин тактикаси аввалги Супер Марио ҳақидаги ўйинларга ўхшаб кетади: ўйинчи Марио ёки унинг биродари Луигини бутун ўйин давомида бошқаради.

Супер Марио Wорлд

Супер Марио Wорлд ҳамма вақтнинг энг зўр ўйинларидан бири ҳисобланади. У ҳам танқидий, ҳам тижорий жиҳатдан муваффақият қозонган. Тақриз йиғувчи ГамеРанкингс сайти ўйинни 94 фоиз ижобий баҳолаган ҳамда ҳамма вақтнинг энг юқори баҳоланган ўн еттинчи ўйини, деб топган.[1] 1991-йилда „Йил ўйини“ мукофоти билан тақдирланган.[2][3] Ўйин умумжаҳон бўйлаб йигирма миллиондан ортиқ нусхада сотилган.[4][5] 1991-йилда ушбу ўйин асосида айни номли мулцериал ҳам ишланган.


Манбалар

  1. ↑ „Алл-Тиме Бест“. ГамеРанкингс. CБС Интераcтиве. 2009-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 13-июн.
  2. ↑ Нинтендо Поwер стафф 1992, с. 72.
  3. ↑ Поwер Плай стафф 1992, с. 84.
  4. ↑ О'Маллей, Жамес „30 Бест-Селлинг Супер Марио Гамес оф Алл Тиме он тҳе Плумбер'с 30тҳ Биртҳдай“. Гизмодо. Унивисион Cоммуниcатионс (2015-йил 11-сентябр). 2017-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-апрел.
  5. ↑ „Тҳе Нинтендо Еарс: 1990“. Эдге. Футуре плc. 25 Жуне 2007. 2-бет. 20 Аугуст 2012да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 27 Жуне 2007.