Суперфосфат, Cа(Ҳ2ПО4)2•Ҳ2О•Ҳ2СО4 (эркин Н3РО4 аралашмали) — асосий фосфорли ўғит. Табиий фосфатлардан (апатит ва фосфоритдан) ёки аппатит консентратидан сулфат кислота билан ишлаб олинади. Саноатда бир неча хил С. ишлаб чикарилади. Кукун (оддий) С. — тез таъсир қилувчи, деярли муштланмайдиган, резина ҳиди келадиган кулрангоқ унсимон универсал ўғит. 19,5% фосфат ангидрид бўлган олий нави ва 18% фосфат ангидрид бўлган биринчи нави ишлаб чикарилади. Донадор С. кукун С.ни донадорлаш ва қуритиш йўли билан олинади. Физик хусусиятлари яхши, сақланганда муштлашиб қолмайди. Донадорлар намлиги 2— 4% (кукун С.ники 12—13%). Таркибидаги эркин кислота 2,5—1% бўлгани учун ўзлаштириладиган фосфор (19,5% дан кам эмас) кукун С.га кераганда бирмунча ортиқ. Қоратов фосфоритидан олинган донадор С. таркибида камида 14% Р2О5 ва купи билан 2,5% эркин кислота бўлади.

Аммонийлашган С. суперфосфатни сувсиз аммиак, аммиакли эритма ёки аммиакатлар.билан тўйинтириб олинади. Унинг таркиби киритилган аммиак миқдорига боғлиқ. Аммиак кам дозада бўлганда С.нинг эркин кислотаси (Н3РО4) билан моноаммонийфосфат (НҲ4Ҳ2ПО4) ҳосил қилади, ўғитда сувда эрувчи Р2О5 миқдори камаймайди. Аммиак кўп миқдорда киритилганда моноаммонийфосфат ва ситратда эртувчан дикалсийфосфат ҳосил бўлади, яъни сувда эрувчан Р2О5 миқдори камаяди. Яхши физик хусусиятларга эга; намланмайди, муштлашиб крлмайди, сочилувчан, идиш ва қишлоқ хўжалиги. машиналарининг металл қисмларини емирадиган эркин кислотадан холи. Нисбатан юқори самаралиги билан ажралиб туради. Қўш С. — апатит консентратини фосфат кта билан ишлаб олинадиган консентрланган фосфорли ўғит. Р2О5 миқдори 44—46%. Марганецли С. таркибида 14—19,5% Р2О5 дан ташкари 1,5—2,5% марганец бўлади, борли С.да 0,1—0,3% бор ва молибден л и С.да 0,1% молибден бўлади.

Дунёда ишлаб чиқариладиган фосфорли ўғитларнинг ярмига яқини С.га тўғри келади. С.ни ҳамма типдаги тупроқларда ҳар хил усуллар билан ҳамма экинларга қўллаш мумкин.

Суғорма деҳқончиликда қўпроқ аммонийлашган С, шунингдек, аммофос қўлланади, бу ўғитларнинг асосий қисми кузги шудгорда, қолгани ўсувгуллаш фазасида солинади.

Адабиёт

  • Набиев М.Н., Азотнокислотная переработка фосфатов, т. 1—2, Т., 1976; Вишняков А.А., Фосфорниэ удобрения из каратауских, гулиобских и других фосфоритов, Т., 1972.

Рисқивой Ёқубов.