Superman
Суперман ДC Cомиcс комиксларидаги хаёлий суперқаҳрамондир. 1933-йилда Жеррй Сиэгел ва Жоэ Шустер томонидан яратилган. У ҳақидаги илк комикс Аcтион Cомиcс #1 бўлиб, ушбу комикс 1938-йилнинг июнида нашр этилган.[1]
| Суперман | |
|---|---|
|
Файл:СуперманРосс.пнг Рассом Алех Росс | |
| Нашр ҳақида маълумот | |
| Нашриёт | ДC Cомиcс |
| Дебют | Аcтион Cомиcс #1 (1938-йил июн / 1938-йил 18-апрел) |
| Муаллиф(лар) |
Жеррй Сиэгел Жоэ Шустер |
| Қаҳрамон ҳақида маълумот | |
| Позицияси | Яхши |
| Тўлиқ исми |
Кал-Эл (туғилган пайтидаги исми) Cларк Жосепҳ Кент (ўгай ота-онаси томонидан қўйилган исми) |
| Тури | Криптонлик |
| Бўйи | 193 см |
| Вазни | 107 кг |
| Таваллуд жойи | Крйптон |
| Иттифоқчилари ва душманлари ҳақида маълумот | |
| Гуруҳ ва ташкилотлар | |
| Иттифоқчилари |
Мўжиза аёл Батман Ақуаман Суперқиз |
| Душманлари |
Жокер Ҳарлей Қуинн |
Суперман Крйптон номли хаёлий сайёрада дунёга келган. Туғилган пайтидаги исми — Кал-Эл. Гўдаклигида Крйптон сайёраси йўқ бўлиб кетишидан бироз олдин у ота-онаси томонидан кичик фазо кемасида Ер сайёрасига жўнатилади. Фазо кемаси АҚШдаги Смаллвилле номли хаёлий шаҳарга келиб тушади. Уни шу шаҳарда яшовчи фермерлар — Жонатҳан ва Мартҳа Кент асраб олиб, Cларк Кент исмини қўйишади. Cларк ўзида кўплаб супер қобилиятларни (алқбовар куч, ташқи таъсир ўтказмайдиган тери ва ҳоказо) шакллантиради. Ўгай ота-онаси унга кучини эзгуликка ишлатиши кераклиги айтишади ва у жимоятчиликка қарши курашишга қарор қилади. Шахсиятини яшириш мақсадида рангли костюм кияди ва ўзига „Суперман“ тахаллусини қўяди. Cларк Метрополис номли хаёлий шаҳарда яшаб, шу шаҳардаги Даилй Планет газетасида журналист бўлиб ишлайди. Суперманнинг яқин дўстларига Лоис Лане (ёқтиргани ва ҳамкасби), Жиммй Олсен (Даилй Планет фотосуратчиси) ва Перрй Wҳите (муҳаррир) киради. Душманлари қаторидан эса генерал Зод, Браиниаc ва Лех Лутҳор ўрин олган.
Манбалар
- ↑ Cаталог оф Cопйригҳт Энтриэс. Неw Сериэс, Волуме 33, Парт 2: Периодиcалс Жануарй–Деcембер 1938.. Унитед Статес Либрарй оф Cонгресс, 1938 — 129-бет.
Ҳаволалар
- ДC Cомиcс
- Суперман Ҳоме Паге
- Суперман Мега Сите (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-04-22 санасида архивланган)