Suporish
Супориш (форс. — топшириқ, ҳавола) — ўзбек ва тожик мумтоз ашула ва чолғу йўллари, айниқса, мақом туркумларининг туширим қисми. Шашмақомда С шўъбалар туркумининг ижро этилишида уларнинг бирини иккинчисига (мас, Сарахбор шўъбаларидан — талқинларга, талқинлардан — насрларга) узвий боғлаш вазифасини ҳам ўтайди. Баъзан йирик шўъбанинг тугалловчи (хотима) қисми сифатида келган С. тарона ҳам дейилади. Сларда доира усули ўзидан кейин келадиган шўъбалар усулида бўлади. С.нинг яна бир тури ҳар бир мақом биринчи гуруҳ шўъбалари туркумининг тугалловчи қисми бўлиб, одатда, Сарахборларнинг бошланғич кичик бўлагига асосланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |