Suqsur
Суқсур, бигиздум (Анас аcута) — ўрдаксимонлар оиласига мансуб қуш. Танасининг уз. 70 см га яқин, вазни 0,7— 1,15 кг . Нари урчиш даврида жуда чиройли: боши ва бўйни тўк қўнғир, бошининг тепа кисми яшил, бинафша тусда товланади, кўкраги оқ, орқаси қора йўлли кулранг , қорни кулранг холли оқ (1номи шундан); ўрта бошқарув патлари ингичка ва узун (2номи шундан). Макиёни қўнғир, боши ва бўйни сарғиш холли, қорни кулранг . Яхши учади ва сузади. Уясини ерга ва ўсимликлар орасига қуради. 6—11 та тухум қўяди. Тухумини 22—23 кун босади. Йилда 2 марта туллайди. Ўсимлик ва сув умуртқа сизлари билан озиқланади. Европа, Осиё ва Шим. Америкада кенг тарқалган. Ғарбий ва Жан. Европа, Шим. Африка, Осиёнинг ўрта ва жан. кисмида қишлайди.
Овланади. Ўзбекистонда баҳор ва кузда кушлар учиб утиши даврида учрайди; айрим йиллари жан. худудларда қишлайди.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |