Surikat

Сурикатлар (инглизча: Суриcата суриcатта) – Африканинг жанубида яшайдиган мангусларнинг кичик бир туридир. У кенг боши, катта кўзлари, учли тумшуғи, узун оёқлари, юпқа торайган думи ва чиройли мўйнаси билан ажралиб туради. Бош ва тана узунлиги 24-35 см атрофида ва оғирлиги одатда 600 граммдан 1 килограммгача бўлиши мумкин. Янги оч кулрангдан сарғиш-жигарранггача, орқасида хиёл оч ва қуюқ чизиқлар мавжуд. Сурикатларнингларнинг олд тирноқлари қазиш учун мослашган ва уларнинг қуруқ яшаш қийин жойларида омон қолиш учун терморегуляция қилиш қобилиятига эга. Учта кичик тури аниқланган.
Сурикатлар жамоавий ҳаёт кечиради, ҳар бири 5 км2 (1.9 кв ми)гача ҳудудда яшайдиган, 2 тадан 32 тагача аъзоси бўлган тўдаларда яшайди. Тўдада ижтимоий иэрархия мавжуд бўлиб — одатда ҳукумрон бўлганларгина насл қолдира олади ва насл кўрмаганлар яни бошқа тўда аъзолари эса наслга ғамхўрлик қилади. Кўпайиш йил бўйи давом этади. Уларнинг ҳомиладорлик даври 60-70 кунни ташкил қилади ва 3 тадан 7 тагача болалайди.
Улар тошли жойларда, тош ёриқларида ва текисликларда катта қазилган инларда яшайдилар. Уларнинг инлари одатда диаметри 5 м (16 фт) ни ташкил қилади ва 15 та га яқин тешиклари катта туннеллардан тизимидан ташкил топган. Уларнинг инлари иссиқ ҳавонинг жазирамасидан сақланишга ёрдам беради.
Сурикатлар кун давомида, асосан эрта тонгда ва кеч тушдан кейин фаол бўлади. Улар доимо ҳушёр бўлиб, хавфни сезганларида югурганча инларига кириб кетадилар. Улар турли мақсадларда, масалан, йиртқични кўрганда сигнал бериш учун бир-бири билан мулоқот қилишади ва турли хил сигналлардан фойдаланадилар. Асосан ҳашаротхўр сурикатлар ўз озиқ-овқат рационида қўнғиз ва капалаклар, амфибиялар, майда қушлар, судралиб юрувчилар ва ўсимликлар мавжуд.
Филогенез ва эволюцияси
Сурикатларнинг 2 600 — 10 минг йиллик тош қолдиқлари Жанубий Африканинг турли жойларидан топилган.
Характеристикаси
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |