Surilma

Сурилма — тоғ жинсларининг гравитацион жараёнлар таъсирида ён бағир бўйлаб пастга томон силжиши. Сурилган тоғ жинсларининг ҳажми бир неча ўн м³ дан 1 млрд. м³ гача бўлиши мумкин. С. масса (тана), узилиш девори, сирпаниш юзасидан иборат (қаранг схема). Қалинлиги 1 м дан 20 м гача ва ундан ортиқ бўлади. С.нинг юзага келишига, асосан, ён бағирлар остки қисмида таянчларнинг йўқолиши ёки камайиши сабаб бўлади. Улар эса ён бағирларнинг сув ювиши натижасида емирилиб қиялигини ортиши, тог жинсларининг нураш ёки ёғингарчилик ва ер ости сувлари таъсирида ортикча намланиши сабабли жинслар мустаҳкамлигининг камайиши, сейсмик ҳаракатлар, жойнинг геологик шароитлари ҳисобга олинмай олиб борилаётган қурилиш ва бошқа хўжалик фаолиятлари (ён бағирларда йўллар қурилиши, боғ ва экинзорларни ортиқча суғориш ва ҳоказо) оқибатида келиб чиқади. Силжишнинг, асосан, 4 типи фарқ қилинади: сирпаниш — бунда зўриқиш қулаб тушиши поғонасига етади; ювилиш — ер ости эрозияси вужудга келиб, қатламлар ораси эриб оқади; суюлиш — ён бағирларда сувга тўйинган қумгилли ва лёссли жинсларда сейсмик тебранишлар натижасида сув утказмайдиган 2 қатлам оралиғидаги лойсимон масса оқиб чиқади; судрал иб тушиш — доимий босим остида секинаста деформацияланиш. С.ларнинг юзаки, лойли оқим, сейсмоген турлари ҳам бор. Сейсмоген С.лар ҳажми катта, чуқур, шиддатли бўлади [мас, Усой (1911), Файзобод (1943,1947), Бурчмулла (1946), Ҳаит (1949), Ҳисор (1989) ва бошқа|. С.ларнинг аниқ вақтини оддиндан айтиш кийин, чунки у метеорологик, гидрогеологик ва сейсмик омиллар билан боғлиқ. С. кўп ҳолларда сувли ва сув утказмайдиган гилли қатламлар навбатланиб жойлашган, ён бағирлар остини сув ювиб кетган жойларда рўй беради. Юзасининг қиялигига каиаб жуда ётик (5°). ётик (5—15°). Сурилма погоналари ёки донгликлор тикроқ (15—45°), тик (45°) ён бағирларда содир бўладиган С.лар мавжуд. Юзасининг чуқурлиги юза (1 м гача), саёз (5 м гача), чуқур (20 м гача) ва жуда чуқур (20 м дан зиёд) бўлиши мумкин. Сатҳи бир неча м2 дан 500— 600 м2 гача. С.лар тоғли ҳудудлар хўжалигига катта зарар етказади. Уларга қарши ён бағирларда ўсимликлар экиш, сувли қатламга тушадиган сув миқсорини камайтириш ва бошқа тадбирлар амалга оширилади. Ўзбекистонда 2 мингга яқин С. майдонлари қайд этилган бўлиб, уларда сўнгги 40 йил давомида 8 минг чамасида майда ва йирик С рўи берди. Автомобил йўллари, каналлар, конлар, сув омборлари чеккасидаги қияликларда техноген С.лар сони 1980-йилдагидан 3—4 баробарга ортди. Ўзбекистонда С.лар, асосан, Чирчиқ, Оҳангарон водийлари тоғ ён бағирларида, Ғалвасой, Хўжакент, Оҳангарон, Зағанасой ва бошқа жойларда, шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистонда кўпроқ содир бўлади. С. дунёнинг жуда кўп регионларида учрайди. Аҳоли яшайдиган жойларда вайронагарчиликларга олиб келади. ЙУНЕСКО қошида 2002-йилда С бўйича Халқаро консерн ташкил этилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |