Surinam
Суринам (нидерландча: Суринаме), Суринам Республикаси (нидерландча: Репудлиcк Суринаме) — Жанубий Американинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган давлат. Майдони 163,3 минг км². Аҳолиси 436,5 минг киши (2002). Пойтахти — Парамарибо шаҳри. Маъмурий жихатдан 9 округ (дистриcт)ра бўлинади.
Суринам Республикаси Републиэк Суринаме
| |
|---|---|
|
Шиор: Жуститиа, пиэтас, фидес (Лотинча: Адолат, диёнат, садоқат) | |
| Мадҳия: Год зиж мет онс Суринаме | |
|
| |
| Пойтахт | Парамарибо |
| Расмий тил(лар) | Нидерланд тили |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Дéси Боутерсе | |
| Ашwин Адҳин | |
| Мустақиллик (Нидерландлардан) | |
• Сана |
25-ноябр 1975 |
| Майдон | |
• Бутун |
163,270 км2 (92-ўрин) |
• Сув (%) |
1.1 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
438,144 (171-ўрин) |
| • Зичлик | 2/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$2,081 мил. (182-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$4,750 |
| Пул бирлиги | Суринам Доллар (СРД) |
| Вақт минтақаси | УТC–3 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC–3 |
| Қисқартма | НС |
| Телефон префикси | 597 |
| Интернет домени | .ср |
|
| |
Давлат тузуми
Суринам — республика. Амалдаги конституцияси 1987-йил 30 сентабрда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (2000-йилдан Роналд Венетиан), у парламент депутатлари томонидан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий ассамблея (бир палатали парламент), ижрочи ҳокимиятни президент ва у тайинлайдиган вазирлар махкамаси (вицепрезидент бош вазир ҳисобланади) амалга оширади.
Табиати
Суринам ҳудудининг кўп қисми Гвиана ясситоғлигида (энг баланд жойи — Вилгелмина тоғи, 1280 м) жойлашган. Шимолий паеттекислик, қисман ботқоқяикдан иборат. Асосий фойдали казилмалари: боксит, олтин рудалари, нефт; шунингдек, темир рудалари, марганец, хром, камёб металлар (берилл, ниобий, тантал) рудалари, газ конлари ҳам бор. Икдими субекваториал, иссиқ ва сернам. Ўртача ойлик температура 26—28°. Йиллик ёғин 2300– 3000 мм. Корантейн, Марони, Суринам дарёлари серсув, серостона, фақат қуйи қисмида кема қатнайди. Пасттекисликнинг шимолий саванна, жанубидаги ва ясситоғликдаги латерит тупрокдарда доим яшил ўрмонлар ўсади. Мамлакат ҳудудининг 90% ўрмон билан банд. Ўрмонларда маймун, пума, тапир, ягуар, қушлар, судралиб юрувчилар (жумладан, анаконда), саваннада чумолихўр, зирҳлилар ва бошқа яшайди. Браунсберг табиий боғи ва бир неча қўриқҳоналар бор.
Аҳолиси
Аҳолиси суринамликлар — креоллар, ҳинд ва покистонлик, индонез, негр, индейс, хитой, европалик ва бошқа Расмий тил — нидерланд тили. Диндорлари христиан, ислом, ҳиндуийлик динларига эътиқод қилади. Шаҳар аҳолиси 51%. Муҳим шаҳарлари: Парамарибо, НивНиккери.
Тарихи
Суринамда қадимдан индейслар яшаб келган. 1499-йил испан денгизчиси Алонсо де Охеда бу ерга етиб келган. 1551-йил голланд савдогарлари Суринам дарёси қуйилиш жойида қишлоқ қуришган. 1593-йил Суринамни испанлар, 1630-йил инглизлар, 1667-йил голландлар босиб олган. 1682-йил Нидерландия ҳукумати Суринамни ВестИндия компаниясига топширган, 1799-йил уни инглизлар босиб олди. Плантация хўжалиги ташкил қилиш учун Африкадан қулнегрлар келтирила бошланди. 1802-йил Амен сулҳ шартномасига кўра, Суринам Нидерландияга ўтди. 1863-йил Суринамда қулчилик бекор қилинди. 2-жаҳон уруш даврида бу ерда Америка қўшинлари жойлаштирилди. 1945-йил 29 декабрда Нидерландия Қироллиги Суринамга ички ишлар соҳасида мухторият ҳуқуқини берди, ташқи сиёсат ва мудофаа масалалари Нидерландия ҳукумати ихтиёрида қолди. 1973-йил ноябрда Қонун чиқарувчи кенгашга ўтказилган сайловда миллий партиялар блоки ғалаба қозонди. 1975-йил 25 ноябрда Суринам мустақилликка эришди. Ўша йил декабрдан С—БМТ аъзоси. Миллий байрами — 25 ноябр — Мустақиллик эълон қилинган кун (1975).
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Суринам миллий партияси, 1946-йил асос солинган; Миллий бирлик ва бирдамлик учун партия, 1947-йил ташкил этилган; Илғор ислоҳотлар партияси, 1949-йил тузилган; Миллий демократик партия, 1987-йил асос солинган; Янгиланган тараққийпарвар партия. Илғор касаба уюшма федерацияси С47; Илғор ишчилар ташкилоти, 1948-йил тузилган; Суринам касаба уюшмалари кенгаши, 1987-йил асос солинган; Давлат хизматчилари федерацияси; Суринам касаба уюшмалари федерацияси, 1951-йил тузилган.
Хўжалиги, саноати, транспорти ва иқтисодиёти
Иқтисодиётининг асосини кончилик ташкил қилади. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 32%, қишлоқ хўжалиги.ники 10%, хизмат кўрсатиш соҳасиники 58%. Боксит қазиб чиқариш соҳасида дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Олтин ҳам қазиб олинади. Саноати алюминий, шакарқанд, ёғ, маргарин ишлаб чиқариш., тахта тилиш, ёғочсозлик, консерва корхоналаридан иборат. Йилигаўртача 1,7 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Қишлоқ хўжалиги мамлакатнинг озиқовқатга бўлган эҳтиёжини қондирмайди. Суринам ҳудудининг 1%дан камроқерида деҳқончилик қилинади. Асосий қишлоқ хўжалиги. экинлари: шоли, шакарқамиш, банан, ситрус мевалар, кокос ёнғоғи, сабзавот. Қорамол, чўчқа, қўй, эчки боқилади. Ўрмонларда қимматбаҳо нав ёғоч тайёрланади. Балиқ ва креветка овланади.
Транспорт йўли узунлиги 301 км, автомобил йўллари узунлиги 4,5 минг км. Асосий денгиз портлари — Парамарибо ва Мунго. Суринам четга боксит, алюминий оксиди ва алюминий, шоли, ситрус мевалар, ёғочтахта сотади; четдан хом ашё, чала тайёр маҳсулотлар, саноат ускуналари, транспорт воситалари, ёқилғи, озиқовқат сотиб олади. АҚСҲ, Нидерландия, Норвегия билан савдо қилади. Пул бирлиги — суринам гулдени.
Маорифи
1976-йил 6—7 ёҳдан 12 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий таълим жорий этилган. Бошланғич мактабда ўқиш муддати 6 йил, ўрта мактабда 5— 6 йил Давлатга қарашли мактабларда ўқиш бепул, хусусий ўқув юртлари ҳам бор. Дарслар креол, нидерланд, инглиз тилларида олиб борилади. Педагог кадрлар 1 педагогика ва 2 ўқитувчилар институтида тайёрланади. Парамарибода Суринам университети (1968-йилдан), Тропиклар илмий тадқиқот институти, Маданият маркази (кутубхонаси билан), Суринам музейи (кутубхонаси билан) ишлайди.
Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви
"Варе тайд" ("Хақиқий вақт", кундалик газета, 1957-йилдан), "Вест" ("Ғарб", кундалик газета, 1909-йилдан), "Омхоог" ("Чўққи", католик хафтанома, 1955-йилдан). Суринам ахборот агентлиги (СНА), миллий ахборот маҳкамаси, 1977-йил асос солинган; "Стихтинг РадиоОмруп Суринаме", ҳукумат тижорат хизмати, 1965-йил тузилган. "Суринамсе Телевиси Стихтинг", ҳукумат телекўрсатув тижорат хизмати, 1965-йил ташкил этилган.
Адабиёти
Суринам ва нидерланд тилида ривожланаётган адабиётини Х. Схаутен (ХВИИИ аср), Й. Кинг (ХИХ аср) каби шоирлар бошлаб беришган. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Суринам тили тақиқланди, ярим аср мобайнида фақат нидерланд тилидаги асарлар нашр этидди. А. Хелманнинг ҳикоя ва романлари, А. де Комнинг шеърлари юзага келди. 40й.ларда Суринам тилини тиклаш ҳаракати бошланди. Маърифатпарвар И.А. Кундерс халқнинг миллий онгини уйготиш учун курашди. Шоирлардан А. Сангодарёнинг "Кураш", К. Верлогеннинг "Порлоқ инқилоб" тўпламлари, Р. Добрунинг шеърлари ижтимоий муаммоларни кўтариб чиқди. Б. Вянен, Л. Ван Мюлирнинг қисса, ҳикоя ва романлари ешлар ҳаетини, Л. Г. Феррир, Рита Раман ва Добру асарлари Суринам халқининг мустақиллик йўлидаги курашини акс эттиради.[1]
Манбалар
- ↑ "Суринам" ЎзМЕ. С-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-12 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |