Vaxsh
Вахш (Сурхоб) ёки Кйзйл-Суу (қирғизча: Кызыл-Суу) — Тожикистондаги дарё, Панж дарёсининг ўнг ирмоғи. Узунлиги 524 км. Ҳавзасининг майдони қарийб 39,1 минг км². Вахш Орқа Олай тизмасининг шимолий ён бағридан бошланиб, Олай водийси бўйлаб оқади; Қирғизистонда Қизилсув, Тожикистон ҳудудига ўтгандан сўнг Сурхоб („Қизилсув“) деб аталади, сўнгра энг йирик ирмоғи — Обиҳингов дарёси қўшилгандан кейин Вахш номини олади. Вахш юқори оқимида айрим жойларда чуқур дарадан иборат катта нишабликдаги водийда тез оқади. Қуйи оқимида кенг водийга чиқади. Жиликўл қишлоғигача ва ундан қуйида, то Панж дарёсига қуйилгунча дарё ўзани тармоқланади, қалин тўқайзорлар, кўл ва ботқоқликлар кўп учрайди. Вахш Панж билан қўшилгандан сўнг Амударё ҳосил бўлади. Вахш ҳавзасида умумий майдони 4518 км² ни ташкил этувчи 862 музлик бор. Вахш музлик, қор сувларидан тўйинади, йиллик оқимининг 50 % июл—сентабрда оқиб ўтади. Қишда (декабр—февралда) оқим миқдори 10 %ни ташкил этади. Ўртача сув сарфи 661 м³/сек. Вахш энг лойқа дарёлардан, унинг ҳар 1 м³ сувида 4,5 кг лойқа бор, йиллик миқдори 90 млн. т га тенг . Ноябр—февралда қирғоқ музлари, муз парчалари оқими кузатилади. Вахш энергия захираларига бой. Норак ГЕС ва Роғун ГЕС қурилган. Вахшнинг суви қуйи оқимида қисман суғоришга сарфланади. Қуйи оқимида кема қатнайди. Вахш бўйида Норак, Қўрғонтепа (водийда) ва б. шаҳарлар жойлашган. Вахшдан йирик Вахш ва Шўрообод каналлари чиқарилган. Вахшдан ва ҳавзасидаги кўллардан йилига 200— 900 с балиқ овланади[1].
| Вахш | |
|---|---|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Манбалар
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |