Surhon
Сурхон (русча: Сурхан) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Косон туманига қарашли шаҳарча. 2009-йилда Сурхон қишлоғига шаҳарча мақоми берилган[2].
| Шаҳарча | |
| 39°17′56″Н 65°42′14″Э / 39.29889°Н 65.70389°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Косон тумани |
| Қачондан бери шаҳарча | 2009 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Почта индекс(лар)и | 180817[1] |
|
| |
Тарихи
Шаҳарчанинг ташкил этилиши 1982-ва 1984-йилларга бориб тақалади. 1982-йилларда ушбу (чо'л) ҳудудни о'злаштириш учун Сурхондарё вилоятидан ва косон тумани пўлоти шаҳарчаларидан ко'плаб илмли одамлари кела бошлаган. Жумладан етакчи Агроном- Дилмурод Қулмуродов ва ко'плаб соҳа вакиллари кела бошлайдилар.шаҳарча 5 йилдан 10 йилгача йирик қурилиш ишларидан кейин тўлиқ ҳолатда ишга тушиб аҳолилар кўчишлари ҳам анча ортиб борди.ҳозирда ушбу ҳудуд фақат пахта ва ғалла етиштиришга мўлжалланган ҳудуд эмас,балки бу ҳудудда хусусий тадбиркорлик ҳам анчагина ривожланиб бормоқда.ҳозирда сурхон шаҳарчаси аҳолиси Республикада биринчилардан эмас балки биринчи о'ринни эгаллаб келмоқда айнан пахта ҳосили плани бо'йича. Чунки ўзбекистон Республикасида пахта топшириш бо'йича энг йирик пахта етиштирувчи вилоят Қашқадарё,энг йирик туман Косон ва энг йирик шаҳарча ҳозирча Сурхон бўлиб қолмоқда.ҳудуд асосан (қарийиб 70%) Араблардан ташкил топган бўлиб шунингдек ўзбек ва ко'плаб халқлар истиқомад қилиб келмоқда.
„Сурхон“ сўзи аслида "сурх" ва "об" сўзларининг бирикишидан ҳосил бўлган бўлса ҳам, кейинчалик талаффузи ўзгариб кетган. Сурх ва об сўзлари суви таркибида қизил тупроқ бўлганлигини англатади. Шу туфайли ҳам, аҳоли янги ўзлаштирилган ҳудудни Сурхоб деб аташган, яъни қизил сувли дарё маъносида[3].
Иқлими
Сурхон шаҳарчасининг иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача ҳарорати 35-40° ни, январники эса 0 дан 1° гачани ташкил этади. Шаҳарчада вегетация даври 210—240 кунга тенг.
Ёғин миқдори
Ўртача йиллик ёғин миқдори 190-200 мм ни ташкил этиб, ёғиннинг асосий қисми асосан, баҳор ва қиш ойларида тушади. Орографик тўсиқлар йўқлиги сабабли ҳам совуқ ҳаво оқимлари, асосан, қиш ойларида шимоли-шарқ томондан кириб кела олади.
Саноати
Шаҳарча саноатининг асосий қисмини фермер хўжаликлари таъминлайди. Уларда асосан ғалла ва пахта ўсимликлари етиштирилади. 2019-йилда Косон тумани шаҳарча ҳисобига энг биринчи бо'либ ғалла ҳосилини топширган эди[4].сурхон ҳудуди бўйича эса охирги 7 йилдан буён фермер хўжаликлари ичида "сурхон уош авлоди" ф/х етакчилик қилиб келмоқда.шунингдек сурхон ҳудудида 10 дан ортиқ кичик савдо до'конлари ва битта йирик "сурхон Супермаркети" ҳам фаолият юритиб келади.хар ҳафта сешанба куни ҳудудда бозор учун ажратилган қисмида бозор бо'либ о'тади ва у ерда 100 га яқин сотувчилар савдо қилиш учун йиғилишади. Сурхон шаҳарчасида 1 та оилавий поликлиника, 2 та мактаб (1 та 5-синифгача 1 та 11-синифгача) ҳамда тез тиббий ёрдам пунктлари мавжуд.
Манбалар
- ↑ „Қашқадарё почта индекслари“. голден пагес. Қаралди: 08-2023.
- ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
- ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 235-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9.
- ↑ „Косон тумани ғалла режасини биринчилардан бўлиб бажарди – фото“. кун.уз (17-06-2019). Қаралди: 08-2023.
| Ўзбекистон географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Қашқадарё вилоятига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |