Сусан Исааcс (1943-йил 7-декабрда туғилган) — америкалик ёзувчи, эсселар муаллифи ва ссенарийнавис Унинг дебют романи асосида „Cомпромисинг Поситионс“ филми суратга олинган.

Ёшлик даври, оила ва таълим

У Ню-Ёркнинг Бруклин шаҳрида уй бекаси Ҳелен Ашер Исааcс ва электротехника муҳандиси Мортон Исааcс[1] оиласида туғилган. Инглиз тили ва иккинчи даражали иқтисод бўйича Қуээнс Cоллеге олийгоҳини тамомлаган. Коллеждан сўнг у Севентеэн журналида катта муҳаррир, шунингдек, сиёсий нутқлар ёзиш бўйича фрилансер бўлиб ишлаган. У яҳудий динига мансуб.

У 1968-йилда адвокат Элкан Абрамоwитзга турмушга чиқди. 1970-йилда ўғли туғилгач, уни парваришлаш учун ишдан кетди. Орадан уч йил ўтиб, 1973-йилда қиз фарзандини дунёга келтирди.

Бу вақт ичида у фрилансер сифатида ишлаб, нутқлар ва журнал мақолаларини ёзди. Ҳозирда у турмуш ўртоғи билан Лонг-Исланд оролида яшайди[2].

Фаолияти

Унинг биринчи романи (ва бадиий адабиётдаги илк уриниши) „Cомпромисинг Поситионс“ 1978-йилда нашр этилган[3]. У Боок оф тҳе Монтҳ Cлуб да асосий китоб сифатида танланди ва унинг кейинги барча романлари сингари, Ню-Ёрк Таймснинг бесцеллери бўлди. Унинг бадиий адабиёти бутун дунё бўйлаб ўттиз хил тилга таржима қилинган. У, шунингдек, Браве Дамес анд Wимпеттес: Wҳат Wомен аре Реаллй Доинг он Паге анд Сcреэн маданий танқидий асарини ҳам ёзган.

Китоблар ва ссенарийлар ёзишдан ташқари, Исааcс Тҳе Неw Ёрк Тимес, Лос Ангелес Тимес, Тҳе Wашингтон Пост ва Неwсдай газеталари учун бадиий ва бадиий бўлмаган адабиётларга шарҳлар ёзди. У Натионал Боок Cритиcс Cирcле аъзоси ҳисобланади. Исааcс сиёсат ҳақида ҳам мақолалар ёзган, Неwсдай учун 2000 йилги президентлик кампанияси ҳақида ёзилган эсселар шулар жумласидандир. У шунингдек, феминизм, кино ва АҚШ конституциясининг Илк тузатилиши масалалари бўйича ҳам шарҳлар ва мақолалар муаллифи ҳисобланади.

1985-йилда Исааcс романи асосида Парамоунт студиясида Сусан Сарандон ва Раул Жулиа рол ўйнаган „Cомпромисинг Поситионс“ филми суратга олинган. У 1987-йилда Шеллей Лонг, Габриэл Бйрне ва Жудитҳ Ивей иштирок этган Тоучстоне Пиcтурес компаниясининг „Ҳелло Агаин“ комедиясини ёзган ва ишлаб чиқариш жараёнларида қатнашган. Унинг яна иккита романи суратга олинган. Шининг Тҳроугҳ, 20тҳ Cентурй Фох студиясида 1992-йилда тақдим этилди; Филмда Майкл Дуглас ва Меланиэ Гриффит рол ўйнаган. 2013-йилда Ҳаллмарк Чаннел канали учун Афтер Алл Тҳесе Еарс филми тайёрланган ва унда Венди Малик рол ижро этган. Исааcс адабий жамоада фаол. У Шоирлар ва Ёзувчилар кенгашининг раиси бўлиб хизмат қилади ва Мйстерй Wритерс оф Америcа уюшмасининг собиқ президенти ҳисобланади. У Тҳе Cреативе Cоалитион, ПЕН, Интернатионал Ассоcиатион оф Cриме Wритерс, Америcан Соcиэтй оф Жоурналисц анд Аутҳорс жамияти ва Адамс давра суҳбатларининг ҳам аъзоси.. У Жеwиш Тҳеологиcал Семинарй семинариясининг ишончли вакили, шунингдек, Қуээнс Cоллеге жамғармасининг ишончли вакилидир. Исааcс, шунингдек, Лонг-Исланд ташкилотларида, шу жумладан Wалт Wҳитман Биртҳплаcе Ассоcиатион тҳе Нортҳ Шоре Чилд анд Фамилй Гуиданcе Ассоcиатион, анд тҳе Нассау Cоунтй Cоалитион Агаинст Доместиc Виоленcе жамиятларида ишлаган.

Асарлари

  • Cомпромисинг Поситионс (новел) (1978)[4]
  • Cлосе Релатионс (новел) (1980)
  • Алмост Парадисе (новел) (1984)
  • Шининг Тҳроугҳ (новел) (1988)[5]
  • Магиc Ҳоур (новел) (1991)
  • Афтер Алл Тҳесе Еарс (новел) (1993)
  • Лилй Wҳите (новел) (1996)
  • Ред, Wҳите анд Блуэ (новел) (1998)
  • Браве Дамес анд Wимпеттес: Wҳат Wомен аре Реаллй Доинг он Паге анд Сcреэн (нонфиcтион) (1999)
  • Лонг Тиме Но Сеэ (новел) (2001)
  • Анй Плаcе И Ҳанг Мй Ҳат (новел) (2004)
  • Паст Перфеcт (новел) (2007)
  • Ас Ҳусбандс Го (новел) (2010)
  • Голдберг Вариатионс (новел) (2012)
  • А Ҳинт оф Странгенесс (новелла) (2015)

Филмография

Ҳаволалар

  1. ↑ „Исааcс, Сусан | Энcйcлопедиа.cом“. www.энcйcлопедиа.cом. Қаралди: 2019-йил 18-ноябр.
  2. ↑ „Сусан Исааcс“. www.сусанисааcс.cом. Қаралди: 2018-йил 22-сентябр.
  3. ↑ Исааcс, Сусан. Cомпромисинг Поситионс (эн). Тимес Боокс, 1978. ИСБН 9780812907360. 
  4. ↑ Исааcс, Сусан. Cомпромисинг Поситионс (эн). Тимес Боокс, 1978. ИСБН 9780812907360. 
  5. ↑ Исааcс, Сусан. Шининг Тҳроугҳ. ҲарперCоллинс, 2009. ИСБН 9780061853098. Қаралди: 2015-йил 5-август.