Suv saqlovchi gorizont
Сув сақловчи горизонт - сув ўтказадиган бир хил таркибли ёки литологик таркиби ва гидрогеологик хусусиятлари ўхшаш бўлган тоғ жинсларининг ер ости суви билан тўлган бир ёки бир неча қатлами, дарзлик бўшлиқлари, ғоваклар, бўшлиқлар. Сув сақловчи горизонтг. бурғи қудуғи ва бошқа манбаларни етарли оқим билан таъминлайдиган даражада ўзида сув йиға оладиган катламдир. Бирбири билан гидравлик равишда боғланган Сув сақловчи горизонтг. сувли мажмуани ҳосил қилади. Агар ер ости сувлари сув утказмайдиган қатламларга нисбатан устки та остки томондан чегараланган ва атмосфера босимидан юқори босим остида бўлса, Сув сақловчи горизонтг. босимли ҳисобланади. Босимсиз сувли горизонтда ер ости сувларининг сатҳи ўтказувчанлик зонасининг устки чегараси бўлиб, унда босим атмосфера босимига мос келади (қаранг Тоғ жинсларининг сув ўтказувчанлиги).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |