Suvaraklar
Сувараклар (Блаттоптера) — ҳашаротлар туркуми. Узунлиги 4–95 мм. Олдинги кўкрак бўғими бошини қисман ёпиб туради. Мўйловлари узун, қилсимон, кўп бўғимли. Оғиз органлари кемирувчи. Қанотлари пардасимон, олдинги қанотлари нисбатан қалин. Бир қанча турларининг қаноти ривожланмаган ёки бўлмайди. Оёқлари югурувчи. Эркаклари қорин бўшлиғида ҳид безлари бўлади. Чала ўзгариш орқали ривожланади. 3600 га яқин тури бор; асосан, тропик ва субтропикларда тарқалган. С. — тунги, яширин ҳаёт кечирадиган ҳашаротлар. Ўсимлик қолдиқлари орасида, тошлар остида, ердаги ёриқларда яшайди. Тухумларини махсус капсула — оотекага қўяди, 3—4 ойдан 3— 4 йилгача ривожланади. Ҳамма нарсани еяверади. Қора суварак ва сариқ суварак синантроп бўлиб, Ер юзининг ҳамма жойида хонадонларда яшайди. С уйда озиқ захиралари, хона ўсимликлари, китобларга ва теридан тикилган кийимларга зиён келтириши, ичбуруғ бактерияларини ва гелминтлар тухумларини тарқатиши мумкин. Ўзбекистонда С.нинг 30 га яқин тури, жумладан, хонадонларда 2 тури (сариқ суварак ва қора суварак) тарқалган.
1. Сувараклар ер юзида бундан 500 миллион йил олдин пайдо бо’лган.
2. Дунёда суваракларнинг 4600 тадан ортиқроқ тури бор.
3. Суваракларнинг энг яқин қариндоши сифатида термитлар тилга олинади.
4. Суваракларнинг айрим турлари учишни ҳам қойиллатади.
5. Дунёдаги энг йирик суварак Австралияда яшовчи суварак-буруншох ҳисобланади. Унинг узунлиги 8-9 см га тенг ва агар биров о’лдириб қо’ймаса, 10 йилгача умр ко’ради.
6. Мадагаскар суваракларини уй ҳайвони о’рнида сақлашади.
7. Дунё миқёсида сувараклар пойгаси мусобақалари ХИХ асрдан бери мунтазам о’тказиб келинади.
8. Айтишларича, сувараклар ҳатто ядровий урушдан кейин ҳам яшаб қола олувчи ягона жонзот ҳисобланаркан.
9. Хитойда сувараклар махсус етиштирилиб, ресторанларда улардан деликатес таомлар тайёрланади.
10. Суварак чалқанча ётқизиб қо’йилса, о’зи мустақил тарзда қаддини ростлаб ололмайди.
11. Катта шаҳарлардаги ко’п қаватли уйларнинг ҳар бирида тахминан 1000 дан 3000 тагача суварак яшайди.
12. Суваракнинг боши кесиб олинса ҳам камида икки ҳафта яшаб қола билади.
13. Суварак хавфли инфексияларни ташувчи энг зарарли қумурсқалар сирасига киради.
14. Сувараклар тунги қумурсқалигига қарамай, кундузги ёруг’ликдан қо’рқмайди. Лекин одамлардан о’лгудек қо’рқишади.
15. Суварак жуда тез чопади. Бир сонияда у 85 сантиметр масофани босиб о’та олади. Яна бир маразларча қобилияти шундаки, одам о’лдириш учун келаётганини о’н метр узоқликдан сеза олади ва агар деворнинг юқори қисмида бо’лса ҳам пастга сакраб қочади. Сакраш натижасида танасига умуман зиён етмайди.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |