Сувайба (шунингдек, Собия) аёл саҳобийлардан бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломнинг биринчи сут оналари эди[1]. Унинг исми “Худонинг мукофотига лойиқ” деган ма’нони англатади. У “Сувайба ал-Исломия” номи билан ҳам танилган.

Ҳаёти

Сувайба Абу Лаҳаб номи билан машҳур Абдулуззо ибн Абдулмуталлибнинг хизматкори эди[1][2]. Абу Лаҳаб укаси Абдуллоҳнинг аёли Оминанинг Муҳаммад алайҳиссаломни дунёга келтиргани ҳақида хабар топгач, уни озод қилган[3].

Сувайба уч кунликларидан сўнг Муҳаммад алайҳиссаломни ва ўзининг ўғли Масраҳни эмизган[2]. Сувайба Муҳаммад алайҳиссаломнинг биринчи амакиваччалари Абу Саламани ҳамда у зотнинг амакилари Ҳамза ибн Абдулмутталибни ҳам эмизган. Муҳаммад алайҳиссалом Ҳамзанинг қизи ҳақида: “У менинг эмикдош акамнинг қизи”, деган эдилар[1].

Бир неча кундан кейин Ҳалима Са’дия Муҳаммад алайҳиссаломни эмизиш вазифасини ўз зиммасига олган ва у зотни тахминан тўрт ёшга тўлгунларича парвариш қилган[1].

Муҳаммад алайҳиссаломга пайғамбарлик келгач, Сувайба мусулмон бўлган. Унинг ўғли ундан олдинроқ вафот этган, ўзи эса ҳижрий 7 (милодий 629) йили оламдан ўтган[1].

Манбалар

Тарих