Suvchechak
Сувчечак — ўткир юқумли касаллик; температура кўтарилиши, тери ҳамда шиллиқ қаватларга серозли пуфакчалар тошиши билан кечади. Филтрланувчи вируслар қўзғатади. Кўпинча 10 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Вируслар бемор йўталганда, гапирганда, акса урганда ҳаво орқали соғ одамга ўтади. Сувчечак биланн оғриган бола такрор оғримаслиги мумкин. Инкубацион даври 10—21 кун (кўпинча 14 кун). Дастлаб боланинг дармони қурийди, температураси 39—39,5° гача кўтарилади, юзига, танасининг турли қисмларига тошма тошиб, кейинчалик пуфакчаларга айланади. Пуфакчалар тиниқ суюкликка тўла бўлиб, атрофи қизариб туради. Улар аксари бошнинг сочли қисми, юз, бадан ва оёқ-қўлга тарқалади. Кейинчалик пуфакчалар ёрилиб ўрнида пўст ҳосил бўлади, 1—3 ҳафтадан кейин пўстлар тушиб кетади, ўрнида чандиқ қолмайди.
| Сувчечак | |
|---|---|
|
| |
| КХК-10 | Б01 |
| КХК-9 | 052 |
| МедлинеПлус | 001592 |
| эМедиcине | пед/2385 |
Сувчечак тошмаси баданнинг ҳамма қисмига бир вақтда эмас, балки 1—2 кун оралатиб тошади. Баъзан улар оғиз, томоқ, бурун-ҳалқум шиллиқ пардасига ҳам тошиши мумкин. Ҳар гал тошма тошиши олдидан бемор иситмалайди, тошмалар қуриб битгач, ҳарорат нормаллашади.
С асоратлари кам кузатилади. Сувчечак тошмалари кўз мугуз пардасида бўлса, кератит, томоқда бўлса, ларингит, заифроқ болаларда — асбсесс, зотилжам, лимфаденит, отит, сарамас, флегмона пайдо бўлиши мумкин.
Бемор кўпинча уйда врач назоратида даволанади. Бола қашиниб, терисини тирнаб юбормаслиги учун тирноғини олиб туриш, қўлини доим тозалаб ювиб қўйиш зарур. Тошмаларга калий перманганат эритмаси ёки бриллиант кўки суртилади; оғзини дезинфексияловчи эритмалар билан чайиб туриш тавсия этилади. Сувчечак жуда юқумли, шунинг учун бемор болани алоҳидалаб қўйиш лозим[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Сувчечак“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |