Сувчи — сув ташиб берувчи махсус касб. С.лар сув манбаларидан хонадонлар, гузарлар, чойхоналар ва карвонсаройларга сув ташиб бериб тирикчилик ўтказишган. С.лар Ўрта Осиёнинг сув танқис айрим шаҳарларида, мас, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида ХХ аср бошларига қадар мавжуд эди. Хива хонлиги саройида шундай лавозим бўлган, Бухорода эса, С.ни мешкобчи деб аташган. Шаҳарларнинг сувдан фойдаланиш (водопровод) шохобчалари билан таъминланиши натижасида С.га эҳтиёж қолмаган.