Suvilonlar
(Suvilonsimonlardan yoʻnaltirildi)
Сувилонлар (Cолубридаэ) — илонлар оиласи. Узунлиги 10 см дан 3,5 м гача. Ташқи кўриниши ва ранги ҳар хил. Тиши кўп, жағ тиши қаноцимон ва танглай суякларида ўрнашган. Айрим турларида юқори жағдаги орқа тишлар заҳар безлари билан боғланган. 1600 га яқин тури маълум. Антарктидадан бошқа барча қитъаларда учрайди. Ўзбекистонда 6 уру'га мансуб 10 тури тарқалган. Ерда, дарахтда, сувда, сув бўйида, алоҳида инда яшайди. Умуртқасизлар ва майда умуртқали ҳайвонлар билан озиқланади. Кўпчилиги тухум қўяди; айрим турлари тирик туғади. Ўқ илон ва бойга заҳарли. Ўзбекистонда сувилон, рангдор чипорилон ва гулдор чипорилон кенг тарқалган. Сувилон балиқчилик хўжаликларига қисман зиён келтиради. Сувилонларнинг 10 тури Халқаро Қизил китобга киритилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |