Сувмошаклар
Ғозқанжир (Галлинула члоропус)
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Кенжа олам: Эуметазоа
Тип: Хордалилар
Кенжа тип: Умуртқалилар
Синф: Қушлар
Кенжа синф: Елпиғич думли қушлар
Инфрасинф: Янги танглайли қушлар
Туркум: Турнасимонлар
Оила: Сувмошаклар
Раллидаэ

Сувмошаклар (Раллидаэ) - турнасимонлар туркумига мансуб қушлар оиласи. Сув ҳавзаларида ҳамда ботқокликларда яшайди. Оғирлиги 20—30 г дан 1,5—2,5 кг гача. Патлари кўпроқ қизғишжигарранг, айримлари қора ёки кўк яшил рангда. Асосан, тунда фаол ғаёт кечиради. 150 га яқин тури бор. Ер юзасининг дерли ҳамма ҳудудларида тарқалган. Ҳар хил товуш чиқаради. Кўпинча уясини сувга яқин жойга қуради. 3—15 та тухум қўйиб, 20 кунга яқин босади. Болалари 2—3 кунлигидаёқ уясини ташлаб кетади. Жўжаларни бир неча кун ота-онаси боқади. С. умуртқасиз ҳайвонлар ва ўсимликлар билан озиқланади. Ўзбекистонда 7 тури: қашқалдоқ, ғозқанжир, оддий сув мошак, тартар, оддий погониш, митти погониш, кичик погониш тарқалган. Гўшти мазали. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил китобига 16 тур ва кенжа турлари киритилган.