Сувор, Сувар - Волга-Кама Булғориясидаги шаҳар. ИХ асрда барпо этилган; ёзма манбаларда Х асрдан қайд қилинган. Истахрий ва Муқаддасийлар сувор элати ҳақида хабар берганлар. С. шаҳар ҳаробаси Татаристон Республикасидаги Кузнечиха қишлоғи яқинида (Волганинг чап ирмоғи Утка дарёсининг юқори оқими бўйида) жойлашган. С.нинг катта рабоди бўлиб, шаҳар атрофи мудофаа хандаклари ва тўсинходалар билан ўралган эди. 1933—37 йилларда А. П. Смирнов раҳбарлигида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида Сдан турар жой (пахса ва тўсинлардан ишланган) қоддиқлари, ғиштин сарой (яшил ва кўк кошин парчалари билан қопланган), дон омбори, сопол буюмлар, қуроласлаҳа, безак буюмлари топилган. С.да хунармандчилик ва савдо (Эрон, Хоразм, Византия, Рус, Грузия билан) тараққий этган. Танга зарб қилинган (Х аср). Аҳоли деҳқончилик ва чорвачилик билан ҳам шуғулланган. С. Х—ХИИ асрларда равнақ топган. ХИВ аср охирида таназзулга учраб, ташландиқ ҳолга келган. Айрим олимлар (А.П.Ковалевский, В. Ф. Каховский) "чуваш" этноними "сувар"нинг ўзгарган шакли деб ҳисоблайдилар.