Suzdal
Суздал — Россия Федерацияси Владимир вилоятидаги шаҳар, Каменка дарёси бўйида, Владимир шаҳридан 35 км узоқлиқда жойлашган. Гаврилов Посад темир ё'л стансиясидан 28 км жануби-шарқда. Аҳолиси 12 минг киши (1998). Суздалда тикувчилик фабрикаси, сут заводи ишлаб турибди. Шаҳарда ўрта аср меъморий ёдгорликлари сақланган.
Суздал дастлаб 1024-йил манбаларида тилга олинган. ХИИ аср 1-ярмида, Юрий Долгорукий замонида С. Ростов Суздал князлигининг маркази, сўнгра ВладимирСуздал князлиги таркибида. ХИИИ—ХИВ аср бошларида Суздал князлиги пойтахти. Шаҳарни 1238-йилда мўғуллар ёндириб юборган. 1392-йилдан Москва буюк князлиги таркибида. 1796-йилдан Владимир губернясининг уезд маркази. Шаҳарнинг ХВИИИ аср тузилиши сақланган. ХИИИ—ХВИИ асрларга хос қадимги рус санъати меъморий ёдгорликлари яхлит ансамблни ташкил этади. Туризм ривожланган. С. яқинида ХИИ—ХВИИИ асрларга оид меъморий ансамбл сақланган Кидекша қишлоғи бор[1].
Манбалар
- ↑ "Суздал" ЎзМЕ. С-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-12 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |